Қабул-2026: бугун – онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни
Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул учун абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш якунланишига саноқли соатлар қолди.
Жорий йил 25 июнь куни соат 08:05 ҳолатига кўра, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун жами 681 450 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, онлайн рўйхатдан ўтиш Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали, my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.
Онлайн рўйхатдан ўтишнинг биринчи босқичи бугун, 25 июнь куни якунланади. Рўйхатдан ўтмаган абитуриентлар ҳужжат топширишни кейинга қолдирмасликлари тавсия этилади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА