2023 йил бошидан бери Исроилни қарийб 270 000 киши тарк этди
Тель-Авив университетининг Исроил Марказий статистика бюроси тарқатган маълумотга асосланган тадқиқотида келтирилишича, 2023 йил бошидан бери мамалакатни тарк этганлар сони 268 930 кишини ташкил этди.
Парламентнинг Иммиграция ва абсорбсия қўмитаси раиси Карив вазиятни “миграция цунамиси” деб атади.
– Исроил миграция цунамисига дуч келган ва ҳукумат бунга қарши ҳеч бир чора кўролмаяпти, – деди у. – Кетаётганларнинг аксарияти шифокор, муҳандис ва олимлар. Бу мамлакат келажаги учун стратегик таҳдиддир.
Тадқиқотчилар фикрича, малакали мутахассислар оммавий равишда чиқиб кетиши юқори технология соҳаси, тиббиёт ва академик доираларга жиддий зарар етказиши мумкин. Эмиграциянинг ҳозирги кўлами ҳозирча мамлакат барқарорлигига бевосита таҳдид солмаса-да, шу анъана давом этса, иқтисодиёт ва хавфсизлик учун чинакам муаммо келиб чиқади.
С.Раҳимов, ЎзА