Паррандачилик озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини арзон ва сифатли оқсил манбаи билан таъминлашда ҳал қилувчи тармоқлардан бири саналади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида урғу берилган. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир стратегик ҳужжатларда ҳам бу жиҳат инобатга олинган. 

Хусусан, кейинги йилларда мамлакатимизда ушбу йўналишни ривожлантириш, замонавий технологиялар ва жаҳон стандартларини жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳамда дунёда етакчи ҳисобланган “Aviagen group” генетик компанияси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда юртимизда парранда наслчилигини янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашувда ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Зомин туманида қиймати 40 миллион долларга тенг, гўшт йўналишидаги “ROSS-308” наслига мансуб паррандалар учун биринчи тартибли репродуктор наслчилик корхонасини ташкил этиш режаси муҳокама қилинди. 

Лойиҳанинг амалга оширилиши юқори сифатли наслли парранда ва гўшт маҳсулотларига эҳтиёжнинг қопланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу каби ташаббуслар янги иш ўринларини кўпайтириш, келгусида экспорт географиясини кенгайтириш имкониятини яратишда муҳим аҳамиятга эга. 

Бугунги кунда Ўзбекистондаги паррандачилик хўжаликларининг 80 фоиздан ортиғи айнан “ROSS-308” наслидан фойдаланади. Мутахассислар таъкидлашича, мазкур зот тез ўсиши, озуқа-емни тежамли сарфлаши ва юқори маҳсулдорлиги билан бошқа насллардан устун. Шу боис, у жаҳон паррандачилигида “олтин стандарт” сифатида эътироф этилган. Бу наслни маҳаллий шароитга мослаштириш ва ўзимизда наслли паррандаларни етиштириш орқали импортга бўлган эҳтиёж қисқаради, ички бозорда нарх барқарорлиги таъминланади. 

Бу ҳамкорлик нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки ижтимоий нуқтаи назардан ҳам катта аҳамиятга эга. Лойиҳа доирасида қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратилади, маҳаллий мутахассислар жаҳон андозалари асосида тайёрланади. 

Энг муҳими, жаҳон тажрибасига асосланган бу тизим мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим саналади. Бу озиқ-овқат мустақиллиги миллий хавфсизликнинг бир қисми, деган тамойилнинг амалий ифодасидир. 

Мазкур насл учун жорий этиладиган янги технологиялар энергия ва озуқа ресурсларидан тежамли фойдаланиш имконини беради. Масалан, бу зот бошқа турларга нисбатан кам емиш билан тез етилади. Бу эса корхоналар харажатини камайтиради, маҳсулот таннархини пасайтиради ва бозорда рақобатбардошликни оширади. 

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зоминда жаҳон стандартларига мос парранда наслчилиги йўлга қўйилади