Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «Зомин тоғлари» миллий табиий мерос объекти дастлабки номзоднома ҳужжати тайёрланиб, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссиясига юборилди. Номзоднома ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси марказига тақдим этилади.

Бу Экология вазирлиги мутахассислари, «Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти» давлат муассасаси, Фанлар академияси Зоология ва Ботаника институтлари ҳамда Ўзбекистон Миллий университети тадқиқотчи-экспертларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган.

Вазирлик маълумотига кўра, Зомин давлат қўриқхонаси ва Зомин миллий табиат боғига амалга оширилган экспедициялар давомида олинган илмий маълумотлар шунга асос бўлган.

«Зомин тоғлари» Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига номзодномаси тақдим этилаётган илк миллий табиий мерос объектидир.

Ҳозирга қадар мазкур рўйхатга трансчегаравий табиий объектлар — Ғарбий Тян-Шан тоғи (2016 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан) ва Турон саҳролари (Устюрт платоси/2023 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон томонидан) киритилган.

Шунингдек, мамлакатимиз ҳудудидаги Чотқол биосфера қўриқхонаси 1978 йилда ва Қуйи Амударё давлат биосфера қўриқхонаси (2021 йилда) ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғидан жой олган.

Қабул қилинган номзодномалар ЮНEСКО мезонларига мувофиқ икки йил ичида кўриб чиқилади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Зомин тоғлари» ЮНEСКО Бутунжаҳон миллий табиий мероси рўйхатига тақдим этилди