ҚОНУН ОЛДИДА ҲАММА ТЕНГ: Блок постда судьялар автомобиллари йўл ҳаракатланишга қарама қарши томондан ҳаракатланганмиди?

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МУНОСАБАТИ

Судьялар олий кенгаши судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси маълумотига асосланиб сайтимизда “Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Ушбу материал юзасидан Жарқўрғон тумани ҳокимлиги муносабат билдирди. Қуйида муносабат билан тўлиқ танишинг:

2020 йил 10 июль куни Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман Маъмурий суди раисининг “Нексия-3” русумдаги 307 VAA давлат рақамли хизмат машинаси “Янгиобод” маҳалласи, Махтумқули кўчаси, М-41 халқаро “Термиз-Душанбе” йўлига қўйилган блокпостга ушбу йўлнинг Жарқўрғон марказидан чиқиш йўналиши бўйича қарама-қарши йўналишда, йўл қоидасини бузган ҳолда, навбатсиз ўтиб кетиш учун автомашинани бошқариб келган (видео тасвири илова қилинади). Натижада туман марказидан чиқувчи ва халқаро юк ташувчи автотранспортлар йўлини тўсиб қўйган. Блокпостда турган масъул ички ишлар, миллий гвардия ходимлари туман Маъмурий суди раиси хизмат автомашинасининг ҳайдовчисига тушунтириш берган, яъни қарама-қарши йўналиш бўйича тирбандлик юзага келганлигини таъкидлаб, йўлни бўшатишини талаб қилган. Аммо, ушбу хизмат машинаси ҳайдовчиси ва автомашина ичида бўлган суд раиси бу талабга бўйсунмаган.

Шу вақтда Жарқўрғон туман ҳокими З.Давлатов, туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман прокурори билан бирга ушбу ҳудудга карантин ҳолатини ўрганиш бўйича блок постга келишган. Блокпостдаги масъул хизматчилар туман Маъмурий суди раисининг хизмат автомашинаси билан боғлиқ ҳолат бўйича туман ҳокимига мурожаат қилишган. Шундан кейин туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи бориб тушунтириш бергандан сўнг, Маъмурий суд раиси хатосини тушуниб, орқага кетди.

Иккинчи ҳолат ҳам туман Жиноят суди раисининг хизмат автомашинаси иштирокида содир этилган. Бунда ҳам туман Жиноят суди раисининг хизмат автомашинаси ҳайдовчиси блокпост хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаган. Натижада блокпост ҳудудида 15-20 дақиқа тирбандлик юзага келиб, шаҳардан чиқаётган автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтаб қолган. Хизмат автомашинаси ичида туман Жиноят суди раиси бўлмаган. Фақат ушбу хизмат автомашинаси ҳайдовчиси қонуний талабларга бўйсунмай, йўл ҳаракатида тирбандликни вужудга келтирган. Шу вақтда туман суди раиси ўз ишхонасида бўлган (буни туман Жиноят суди раиси тасдиқлаган). Қонуний талабга бўйсунмаган ҳайдовчи блокпост масъуллари томонидан ҳолатга аниқлик киритиш учун туман ИИБга олиб борилган. Мазкур ҳолат давомида хизмат автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан ҳеч қандай куч ишлатилмаган. Тазйиқ ва калтаклаш ҳолатлари юз бермаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу иккинчи ҳолат содир этилган вақтда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари воқеа жойига яқин манзилда фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича мулоқот олиб боришаётган бўлган.

Суд раиси хизмат автомашинасининг блокпостдан ўз навбатида ўтиб кетишига ҳеч бир масъул ходим тўсқинлик қилмаган. Фақат қонуний тартибда, ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиши зарурлиги, акс ҳолда қарама-қарши йўналишда тирбандлик вужудга келиши мумкинлиги тушунтирилган.

Шуни таъкидлаш жоиз: ҳар икки ҳолатда ҳам туман суди раислари хизмат автомашинасининг блокпост орқали ўтишига ҳеч ким тўсқинлик қилмаган. Бу борада блокпост хизматчилари ҳамда воқеанинг холис гувоҳларининг тушунтириш хатлари ва видео мурожаатлари мавжуд. Уларда ҳар бир фуқаро холисона муносабат билдирган. (Видеомурожаатлар илова қилинади).

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Сурхондарё вилояти Прокуратураси томонидан белгиланган тартибда ўрганиш олиб борилаётир ва якуний хулоса Қонун доирасида адолатли берилишига ишончимиз комил”.

Эслатиб ўтамиз, текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.

ЎзА воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Сайтимизга мазкур можаронинг биринчи ҳолати бўйича қисқа видео ҳам тақдим этилди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарқўрғондаги судьялар ва ҳокимлик ўртасидаги можароларнинг янги тафсилотлари маълум қилинмоқда