Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати маълум қилинди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати маълум қилинди. Бу рўйхатга суд тизими ҳам киритилган. 

Бироқ, айримлар қарор моҳиятини тушунмай, суд тизими ходимлари хизмат машиналари ҳаракатига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учраб турибди. 

Судьялар олий кенгаши судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекциясидан маълум қилишларича, 2020 йил 10 июль куни соат 8.30 ларда Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган “Нексия 3” русумли давлат рақами 530 YAA хизмат автотранспорт воситасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган “Нексия 3” русумли давлат рақами 307 VAA хизмат автотранспорт воситасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида туман марказига кираверишда блок постда улар тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган. 

Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси қарорига зид равишда, туман суди хизмат автомашиналарини постдан ўтказмай, хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиб, ишга боришга имконият бермай, йўлдан ўтишга тўсқинлик қилиб, ишчи гуруҳ аъзоларидан биттаси хизмат автомашинасининг орқа ўнг эшигини очиб қўлидаги уяли алоқа телефони билан тасвирга тушириб, постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. 

Уларга қўполлик қилиб, туман судининг ҳайдовчиси Р.Раҳимназаровни (ўзининг билдиргисидан) йўл патруль хизмати ходими Р.Раимов билагидан тортиб, ИИБ бошлиғи Б.Хидиров ва ўринбосари Ш.Азизбердиевлар автомашина калитини олиб қўйиб, уни автомашинада ўтирган жойидан куч ишлатиб тортиб, эгнидаги кўйлагини олд кўкрак қисмини йиртиб, суд ходимини туман ИИБ биносига олиб келиб, ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Азизбердиев суд ходимини ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, шахсий телефон аппаратини тортиб олиб, сўнгра вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган. 

2020 йил 10 июлдаги 442-сонли суд-тиббий текшируви далолатномасига кўра, Р.Раҳимназаровнинг баданида қонталаш ва шилинма аниқланган. Р.Раҳимназаровнинг баданида кўкрак қафаси ўнг томони, бўйин орқа ўнг томони, ўнг кўкрак соҳасида қонталашлар ва ўнг қўл тирсак ташқи юзасида шилинмалар мавжудлиги, унинг кўкрак қафаси ўнг томони, бўйин орқа ўнг томони, ўнг кўкрак соҳасидаги қонталашлари ва ўнг қўл тирсак ташқи юзасидаги шилинмалари ўтмас қаттиқ жисмларнинг бир-неча мартабалик зарб ва ишқаланиш механизмлари таъсирида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра енгил тан жароҳатлари, деб баҳоланган. 

Юқоридагиларни инобатга олиб, воқеа жойида бевосита ишчи гуруҳига раҳбарлик қилган Жарқўрғон тумани ҳокими З.Давлатов, туман ИИБ бошлиғи Б.Хидиров, ўринбосари Ш.Азизбердиев ва бошқа алоқадор ходимларга нисбатан суд ходимига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди