Зеленскийнинг Россия осмони ҳақидаги огоҳлантиришига Путиндан жавоб (+видео)
1 сентябрь куни Украина президенти Володимир Зеленский Россия ҳаво ҳудуди тобора хавфли бўлиб бораётганини айтди. «Бугун Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган ҳар бир авиакомпанияни, ҳар бир суғурта компаниясини ва Россиянинг асосий аэропортларидан ҳали ҳам фойдаланаётган барча томонларни огоҳлантирмоқчимиз: Россия осмони тобора хавфли бўлиб бормоқда», — деди Зеленский. Бу ҳақда ВВС нашри хабар берди.
Зеленскийнинг айтишича, Россия осмонида дронлар пайдо бўлиши мумкин ва авиакомпаниялар бунга тайёр туриши керак.
«Россия ҳукумати бу ҳақда етарлича маълумот бермаётган бўлса-да, амалда Россия ҳаво ҳудуди ёпилиб боради. Россия бошлаган уруш унинг осмонини ҳам хавфли қилиб қўймоқда», — деди Украина президенти.
Путин Зеленскийнинг бу баёнотига Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, муносабат билдирди ва Зеленскийнинг бу баёнотини терроризмга даъват, деб баҳолади.
Шунингдек, Россия президенти фронтдаги вазият ҳақида ўз қарашларини билдирди ва Россияда янги сафарбарлик бошланиши ҳақидаги хабарларни асоссиз миш-миш деб атади. Бу баёнотлар Путин урушни янада кучайтиришга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалаётган бир пайтда янгради.
Украина ҳақиқатан ҳам Россия ҳаво ҳудудидаги парвозларни тўхтатиши мумкинми?
BBC нашрининг рус хизмати ҳарбий шарҳловчиси Павел Аксеновнинг фикрича, Зеленскийнинг Россия фуқаро авиацияси учун ҳаво ҳудудини хавфли деб эълон қилиш ҳақидаги огоҳлантириши жиддий асосга эга.
Украина Қуролли кучларида Россия аэропортлари фаолиятини дронлар орқали вақтинча тўхтатиш имконияти бор. Бунинг учун самолётлар ёки аэропортларни бевосита нишонга олиш шарт эмас. Агараэропорт яқинида Украина дрони пайдо бўлса, парвозлар хавфсизлик нуқтаи назаридан тўхтатилиши мумкин. Бундай ҳолатда Россияда «Ковер» режими жорий этилади, яъни барча парвозлар тўхтатилади, ҳавода бўлган самолётлар эса ҳудудни тарк этиши керак бўлади.
Украинанинг узоқ масофага уча оладиган дронлари сони ортиб бормоқда. Шунинг учун бундай операцияларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кенгаймоқда.
Зеленский ўз баёнотида Украина фуқаро авиациясининг ўзига ёки бирор фуқаро самолётига ҳужум қилишни мақсад қилмаётганини алоҳида таъкидлади. Аммо бундай тактика барибир жиддий хавф туғдиради. Сабаби дронлар ва йўловчи самолётларининг бир ҳаво ҳудудидаҳаракатланиши, ҳатто улар бир-биридан узоқ бўлса ҳам, бахтсиз ҳодиса хавфиниоширади. Хавф эса турли босқичларда — диспетчерлар, учувчилар ёки ҳавомудофааси тизимларидаги хатолар туфайли юзага келиши мумкин.
Зеленскийнинг баёноти Россия томонидан урушнинг сўнгги кунларда кескин кучайтирилишига жавоб сифатида янгради. Россия Киевга бир неча кундан бери кучли ҳужумлар уюштирмоқда. Бу ҳужумлар эса Украина дронларининг савдо кемалари, нефть саноати объектлари ва йирик маркетплейсларнинг омборларига берган зарбаларидан кейин кучайди.
Россиянинг ТАСС агентлиги Уиткофф ва Кушнер орқали музокаралар бўйича саъй-ҳаракатлар яна фаоллаштирилиши мумкинлигини хабар қилди. Путин ҳам ушбу икки вакил билан ишлаш Россия учун қулай эканини айтган. Шунингдек, АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф Россияга ташрифидан хабарингиз бор. Айрим маълумотларга кўра, у Путин билан ҳам учрашиши керак бўлган. Аммо ташрифнинг асосий мақсади Москвадан урушни тезроқ якунлаш бўйича келишувга эришишни сўраш экани маълум бўлгач, Путин учрашувни бекор қилган.
Кенжа Бекжонов, Искандар Исматов, ЎзА