Зеленский Сербияда
Украина Президенти Владимир Зеленский Сербияга амалга оширган илк ташрифи доирасида Белград шаҳрида Президент Александр Вучич билан норасмий учрашув ўтказди.
Икки давлат раҳбари кечки овқат давомида мулоқот қилган. Зеленский музокара бошланганини айтди, аммо учрашув мазмуни юзасидан қўшимча тафсилот бермади.
Вучич эса мазкур ташриф Белград ва Киев ўртасидаги муносабатни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Маълум қилинишича, суҳбат чоғида иқтисодий алоқани кенгайтириш, Европа Иттифоқи билан муносабат, хавфсизлик ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинади.
Расмий музокара бугун Белграддаги Президент саройида бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Зеленский Сербия Бош вазири Журо Мацут билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА