Зеленский: Қрим кўпригига берилган зарба мисли кўрилмаган амалиёт
Украина Президенти Владимир Зеленский Қрим кўпригига берилган зарбани “Россия томонидан Украина инфратузилмасига уюштирилган зарбаларга жавобан мисли кўрилмаган амалиёт” сифатида таърифлади. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа бир неча ҳафта давом этган амалиётнинг якуний босқичидир.
Таъкидланишича, аввал ҳаво мудофааси тизими, радар, электрон уруш воситалари ва охири нишонга олиб борадиган бошқа аниқ нишонлар босқичма-босқич йўқ қилинган.
– Бугун муҳим босқичда “Паляница” дрони кўприкнинг йўл қисмига зарба бериб, намунали иш амалиётини намойиш этди, – дея таъкидлаган Зеленский. – “Нептун” ракетаси, “Рута” ва FP-5 дрони темир йўл қисмини нишонга олди. “Фламинго” ёрдамида ҳам аскарларимиз назорат остида зарба йўллади. Алоқа сўнгги сониягача мукаммал ишлади.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “кўприк тикланади ва аввалгидан ҳам яхши кўриниш олади” деди.
Аввалроқ, РФ Тергов қўмитаси Қрим кўприги Украина Қуролли кучлари ҳужуми натижасида жузъий зарар кўрганини тасдиқлаган эди.
С.Раҳимов, ЎзА