Ўзбекистон “Яшил ҳафталик - 2019” кўргазмасида иштирок этмоқда
Германия пойтахти Берлин шаҳрида бошланган 84-халқаро “Яшил ҳафталик – 2019” кўргазмасида Ўзбекистон стенди намойиш этилмоқда.
Германия пойтахти Берлин шаҳрида бошланган 84-халқаро “Яшил ҳафталик – 2019” кўргазмасида Ўзбекистон стенди намойиш этилмоқда.
Кўргазмада дунёнинг 70 мамлакатидан 1 минг 600 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
Мамлакатимиз стенди Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар компанияси томонидан тайёрланган. Унда юртимизнинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятига кенг ўрин берилган.
Ўзбекистон павильонида табиий ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, зираворлар, шароб маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари, шунингдек, миллий таомлар ва юртимиз сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда.
Кўргазма жорий йилнинг 27 январигача давом этади.