Бугун “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компаниясида Тошкент шаҳрида 13-16 май кунлари ўтказиладиган тўқимачилик, нефть-газ ва энергетика соҳаларига оид халқаро кўргазмаларнинг ташкил этилиши ва улардан кутилаётган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси лойиҳаси директори Азиза Алимова, жамоатчилик билан алоқалар, ахборот сиёсати ва маркетинг бўйича департамент раҳбари Людмила Стайшюнайте ҳамда бошқа мутасаддилар сўзга чиқиб, ушбу йўналишларда анъанавий ўтказиб келинаётган халқаро кўргазмалар мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун кенг имкониятлар яратаётганини қайд этди.  

Людмила Стайшюнайте таъкидлаганидек, ушбу халқаро кўргазмалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу жараён халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда.  

– Айниқса, бу галги Энергетика ҳафталиги доирасида барча тадбирлар ягона платформада ўтказилаётгани муҳим аҳамият касб этади, – деди Людмила Стайшюнайте. – Уларнинг сони жуда кўп бўлишига қарамай, умумий майдон Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Марказий Осиё давлатлари энергетика соҳаси вакиллари ўртасида минтақавий мулоқотни таъминлаш имконини яратади. Шу билан бирга, бу платформа бизнес ва давлат ташкилотларини бирлаштирган ҳолда, кўргазма ҳамда конференция каби тадбирларни бир вақтда, бир жойда ўтказиш имкониятини беради.  

Ҳафталик доирасида қатор кўргазма ва конференциялар ташкил этилади. Хусусан, “OGU-2025”, “Power Uzbekistan-2025” кўргазмаси, “GETCO-2025 махсус бўлими, шунингдек, 5-халқаро энергетика конференцияси шулар жумласидандир. Энергетика ҳафталигининг энг муҳим воқеаларидан бири – Халқаро энергетика форуми ҳисобланади. У нафақат нефть-газ соҳасидаги конференцияни, балки 5-халқаро энергетика конференциясини ҳам ўз ичига олади. Форумда Марказий Осиё мамлакатлари энергетика вазирлари, шунингдек, Малайзия ва Саудия Арабистони энергетика вазирликлари вакиллари иштирок этади.  

Жорий йилда “яшил” энергетика мавзуси алоҳида эътибор марказида бўлиб, бунга 2025 йилнинг Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани асос бўлмоқда. Энергетика ҳафталиги доирасидаги умумий экспозиция 460 та компания ва брендни, 90 та маърузачи ҳамда 1 минг 420 нафардан зиёд делегатни бирлаштиради. Иштирокчилар 32 та давлатдан ташриф буюради. Бу, барча тадбирларнинг бирлашган умумий статистикасидир.  

Ўзбекистонда нефть-газ саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион ечимлар ва замонавий технологияларнинг тақдим этилиши натижасида улар маҳаллий корхоналар амалиётига жорий этилиши мумкин. Бу нафақат энергетика соҳасига, балки мамлакатда “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.  

Барча тадбирлар Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Савдо-саноат палатаси каби расмий ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кўргазмалар Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиёт сари интилишини намоён этади