Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ҳаётини чуқур билиши, халқимизнинг халқаро алоқалардаги устувор манфаатларини тўғри баҳолай олиш қобилияти ва салоҳияти ташқи сиёсатимизда янги уфқларни очиб берди.

Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий алоқаларга ихтисослашган вазирлик ва идораларнинг фаолияти такомиллашди, элчихоналар ва дипломатларнинг иш услублари янгиланди, масъулияти оширилди, уларга қўшимча имкониятлар яратилди, янги дипломатик ваколатхоналар очилди. Мамлакатимизнинг халқаро ҳамкорликдан кўзлаган мақсад ва вазифалари аниқлаштирилди, бойитилди, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда янгича – ғайрат-шижоатли, дадил ҳамда конструктив ёндашувлар ҳаётга тадбиқ этилди. Ўзбекистон иккитомонлама воситалар билангина чекланиб қолмасдан, кўптомонлама мулоқот механизмларидан ҳам самарали фойдаланмоқда.

Бундай ижобий ўзгаришлар ташқи сиёсатда қисқа муддатларда муҳим тарихий ютуқларни қўлга киритилишига асос бўлди. Давлатимизнинг дўстлари кўпайди, Марказий Осиё ва минтақа атрофида йиғилиб қолган қатор долзарб масалаларга ечим топилди, қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди. Юртимиз ва минтақамизнинг хорижий сармоядор ва сайёҳлар учун жозибадорлиги ортди, раҳбаримизнинг ташқи сиёсатдаги ташаббуслари изчил амалга оша бошлади. Бунинг самарасида, айтиш мумкинки, минтақада ва халқаро майдонда “Янги Ўзбекистон”, деган тушунча пайдо бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кўпқиррали сиёсати, самимий ёндашуви, саъй-ҳаракатлари Ўзбекистоннинг турли давлатлар билан муносабатлари ижобий йўналишда ривожланишида муваффақият кафолати сифатида хизмат қилмоқда. Қатор мамлакатлар билан, шу жумладан, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар - Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон билан ҳам алоқаларимиз илгари мисли кўрилмаган даражага кўтарилди. Ҳамкорлигимизнинг янги йўналишлари, янги механизмлари шакллана бошланди. Мазкур ўлкалар билан стратегик шерикчилик муносабатлари ўрнатилди, улар билан ҳамкорлигимиз иккитомонлама форматлардагина эмас, балки кўптомонлама тузилмаларда ҳам ривож топмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг консультатив учрашувлари ўтказилмоқда, вакилларимиз БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро институтларда бир-бирларини қўлламоқда.

Ижобий алоқалар шу қадар тез ривожландики, натижада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг олтинчи саммити фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари саммитда сўзлаган нутқида “халқларимизни ўхшаш тил, муштарак маънавий қадриятлар ва ҳамкорлик ришталари бир-бирига боғлаб келаётгани, бугунги кунда Кенгашнинг сиёсий кун тартибида ҳеч бир муаммо ёки келишмовчилик мавжуд эмас”лигини қайд этди. “Мамлакатларимиз долзарб халқаро ва минтақавий масалаларда ўзаро мос ёки яқин қараш ва ёндашувларга амал қилиб келмоқда. Айни вақтда халқларимизнинг ҳаётий манфаатларига тўла жавоб берадиган иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт ва коммуникация, туризм, илм-фан ва таълим каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон Президенти саммитда мамлакатимизнинг “Туркий кенгашга аъзо давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми охирги бир йилда 40 фоиздан зиёд ошгани”ни эътироф этиб, “бу кўрсаткичлардан анча юқори марраларга эришиш мумкин”лигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга доир муҳим йўналишларга тўхталиб ўтди ва Ўзбекистон ушбу халқаро тузилма доирасида ўзаро самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини, унинг “келажагига катта умид ва ишонч билан қарашини” айтиб ўтди.

Ўзбекистон ушбу йўналишда яна бир муҳим ва тарихий қадам ташлади. Жорий йил сентябрь ойида мамлакатимизнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига тўлақонли аъзо бўлиб киришига қаратилган ҳуқуқий-дипломатик жараён бошлаб юборилди. Бунинг учун мазкур халқаро ташкилотни тузишда бундан ўн йил олдин ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган Нахичеван халқаро шартномасига қўшилишимиз лозим эди. Ушбу битимнинг қоидаларига биноан, унга қўшилмоқчи бўлган мамлакат тегишли равишда унга аъзо давлатларга мурожаат қилади ва розилик олингандан кейин ратификация билан боғлиқ ички процедураларни амалга ошириб, махсус расмий маълумотни мазкур шартноманинг депозитарийсига топширади. Депозитарийда мурожаат ижобий қабул қилинганидан сўнг шартнома 30 кундан кейин кучга киради. Ўзбекистон бундай мураккаб сиёсий-ҳуқуқий жараённи жуда қисқа муддатда тамомлади. Бунда мамлакатимизнинг салоҳияти, давлатимиз раҳбарининг обрў-эътибори, қатъий сиёсий иродаси, томонларнинг ўзаро дўстона муносабатлари, муштарак манфаатлари уйғунлиги ҳамда фаол дипломатик чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди.

Натижада, ҳаттоки, халқаро муносабатлар тарихида янги бир “рекорд” - прецедент шакллантирилди, десак муболаға бўлмайди. Бир давлатнинг халқаро ташкилотга кириши учун ушбу тузилмага аъзо давлатларнинг барчасидан саноқли соатларда расмий розилик олиниб, асосий шартномага қўшилиш жараёни бошланди. Ўзбекистон ҳам жараённинг ўзига тегишли қисмини қисқа муддатларда ниҳоясига етказди: Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 14 сентябрь куни “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақидаги” Ўзбекистон Республикаси қонуни имзолади. Ўша куниёқ мазкур Битим депозитарийси билан тегишли музокара ва расмий ёзишмалар амалга оширилиб, шартноманинг Ўзбекистон учун 30 кун ичида кучга кириши таъминланди. Натижада, мамлакатимиз жорий йилнинг 15 октябьр куни Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашида тўлақонли аъзо давлат сифатида иштирок этади.

Бу тарихий воқеа кетидан Туркий кенгашга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Кенгашнинг Бош котиби томонидан Ўзбекистон шаънига илиқ сўзлар айтилган, мамлакатимиз ва халқимизга табриклар билдирилган расмий баёнотлар эълон қилинди. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ҳам жамиятимизнинг турли қатламлари, айниқса, зиёлилари томонидан бу воқеа ижобий баҳоланган илиқ ва самимий муносабатлар билдирилди, билдирилмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам бу тарихий қадам ташқи сиёсатимизнинг ютуқларидан бири бўлиб, юртимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Биринчидан, суверенитетимизнинг асосий рамзларидан бири бўлган давлат байроғимиз яна бир халқаро ташкилотда ҳилпираб туриши таъминланди. Иккинчидан, Ўзбекистон суверен давлат, халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъекти сифатида ўз ташқи сиёсатида янги бир йўналиш очди, янги бир тузилмада ўз овозига эга бўлди. Учинчидан, Марказий Осиё ва ундан ҳам кенгроқ макроминтақада фаолият кўрсатаётган муҳим халқаро ташкилотлардан бирининг бошқарувида, унинг кун тартибини, келажагини, устивор йўналишларини белгилашда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига мушарраф бўлдик. Тўртинчидан, халқимизнинг миллий ўзлиги, тарихи, тили ва туркий келиб чиқиши билан боғлиқ азалий қадриятлари ҳамда қўшни ва узоқ қардош мамлакатлар билан дўстона алоқалари қўшимча воситалар билан мустаҳкамланди. Бешинчидан, мазкур халқаро ташкилотга алоқадор бўлган аъзо ва кузатувчи давлатлар ҳамда қатор тузилмалар билан нафақат иккитомонлама, балки кўптомонлама форматда ҳам тўғридан-тўғри ҳамкорлигимизни ривожлантириш имкониятини қўлга киритдик. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, баъзи соҳаларда, масалан, стратегик муҳим аҳамиятга молик бўлган халқаро транзит, халқаро транспорт, экология каби қатор йўналишларда иккитомонлама алоқалар асло етарли эмас, кўптомонлама механизмлар бундай жараёнларда ажралмас ва муқаррар қўлланиладиган воситалардир.

Ўзбекистон Туркий кенгашга энди аъзо бўлаётган бўлсада, айтиш мумкинки, бу ташкилот ва унда иштирок этаётган давлатлар учун янги ҳамкор эмас. Шу муносабат билан, ишончимиз комилки, Ўзбекистоннинг мазкур ташкилот билан алоқалари тезкор тарзда ривожланиб ҳар икки томоннинг манфаатларига тўла хизмат қилади.

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасида, авваламбор, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, етакчи саноат корхоналари, банк-молия институтлари ва тадбиркорлик тузилмалари ўртасида кооперация алоқаларини кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди.

Транспорт йўналишларининг интеграциялашган тармоғини яратиш, дунё ва минтақадаги асосий бозорларга чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш ташкилотнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиши керак.

Ташкилот доирасида туризмни ривожлантириш бўйича улкан имкониятлар борлиги, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш эса халқларимизни янада яқинлаштиришини ҳам муҳим ижобий омил, деб биламиз.

Шу ўринда айтиш жоизки, бу йўналишларда ҳамкорлигимиз жадал суръатларда ривожлана бошлади. Бунга амалий мисоллардан бири сифатида жорий йил 5 октябрь куни Тошкентда Туркий кенгашга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг Тадбиркорлар кенгаши ва Инвестицион бизнес-форумини ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу халқаро тадбирда иштирок этиш учун туркий тилли давлатлардан 300 дан ортиқ ишбилармон доиралар вакиллари юртимизга ташриф буюради, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро муштарак манфаатлар асосида иккитомонлама ва кўптомонлама лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб боради.

Яна бир мисол - бу Хива шаҳрининг 2020 йил “Туркий дунёнинг маданият пойтахти”, деб эълон қилиниши, бу йўналишда қатор қўшма маданий тадбирлар амалга оширилиши кутилаётганидир. Бу эса мамлакатимизга туркий дунёдан келаётган сайёҳлар сонини янада ошириш, Ўзбекистоннинг тарихи, маданий меъроси, ўсиб бораётган туризм соҳасидаги салоҳиятини кенг жаҳон афкор оммасига танитишда алоҳида аҳамиятга молик тадбирлардан биридир. Шу ўринда эътироф этиш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳларнинг энг кўп қисми айнан туркий дунёдан келмоқда, айниқса, “зиёрат туризми” йўналишида Туркий кенгашга аъзо давлатлар сайёҳлари биринчи ўринда турибди.

Ушбу ташаббуслар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили Туркий Кенгаш саммитидаги иштироки мобайнида илк маротаба илгари сурилган эди ва мана, кўриб турибмизки, улар эълон қилиниши ҳамон ҳаётга тадбиқ этила бошланди. Бу ҳам Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиришда муҳим турткилардан бири бўлди, десак хато бўлмайди.

Биз Кенгаш салоҳиятидан ушбу халқаро тузилмага аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни изчил ривожлантиришда, мамлакатларимизни халқаро майдонда муносиб ўрнини мустаҳкамлашда кенг фойдаланишдан манфаатдормиз.

Ишончимиз комилки, жорий йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий кенгашнинг навбатдаги олий даражадаги учрашувида Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзо-давлат сифати иштирок этиши биродар халқларимизнинг фаровонлиги, равнақи йўлида ривожланиб бораётган анъанавий дўстлик, кенг қамровли ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашда яна бир тарихий воқеа бўлади. Бизнинг фикримизча, бу ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркий кенгаш учун бирдай муҳимдир.

Алишер АЪЗАМХЎЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикасининг

Туркия Республикасидаги

Фавқулодда ва мухтор элчиси,

Дунё” АА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Туркий Кенгашга аъзо давлатлар билан анъанавий ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда