Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси халқаро турнир ғолиби
Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Womenʼs Championship-2019” мусобақаси бугун ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда ЎФА маълум қилди.
Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Womenʼs Championship-2019” мусобақаси бугун ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда ЎФА маълум қилди.
Унда муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун охирги ўйинини Тожикистонга қарши ўтказди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда футболчи қизларимиз рақибалари дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритишга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа мусобақадаги барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал этган терма жамоамиз чемпионликни қўлга киритди.
28 ноябрь (пайшанба)
Тожикистон – Ўзбекистон 0:3
Голлар: Дилдора Нозимова (2), Умида Зоирова (8), Нилуфар Қудратова (32).