Аббосбек Файзуллаевнинг жароҳати бўйича тиббий текширув натижалари маълум бўлди
17-ноябрь куни ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувида жароҳат сабаб майдонни тарк этган футболчи терма жамоа тиббий штаби томонидан чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг Саудия Арабистонига қарши учрашувда олган жароҳати юзасидан дастлабки маълумотлар эълон қилинди.
17-ноябрь куни ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувида жароҳат сабаб майдонни тарк этган футболчи терма жамоа тиббий штаби томонидан чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, Файзуллаевнинг ўнг оёғи тўпиқ қисмида шикастланиш аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва футболчининг клуби тиббий штаблари унинг соғлиғини тиклаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ярим ҳимоячининг имкон қадар тезроқ сафга қайтиши учун зарур муолажалар бошланган.
Ҳозирча Аббосбек Файзуллаевнинг тикланиш муддати ҳақида аниқ маълумот берилмаган.