Фуқароларга ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасида, шунингдек жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда турли инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш юзасидан ушбу соҳадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорликда иш олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий медиа материаллар, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, босма ва электрон даврий ижтимоий-ҳуқуқий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. 

Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори соҳа ривожи йўлида муҳим ҳужжат бўлди. 

Бу, ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш имконини берди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда турли соҳаларни рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бундан ахборот-ресурс марказлари ҳам четда қолаётгани йўқ. Бугунги кунда биламизки, ахборот-ресурс марказлари ва ахборот кутубхоналари фаолияти кенг йўлга қўйилди. Уларни рақамлаштириш йўналишида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ахборот-ресурс марказларидан профессор-ўқитувчилар, талабалар, тадқиқотчилар фойдаланиши мумкин. Республикамиз бўйича 116 та давлат олий таълим муассасаси бўлса, шундан 113 тасида ахборот-ресурс марказлари мавжуд.

Ахборот-ресурс марказларини рақамлаштириш бўйича ҳам бир қатор тизимли ишлар қилинмоқда.

Президентимизнинг 2022 йилдаги 60-сонли қарорига асосан олий таълим тизимида ўқув ва илмий адабиётларни рақамлаштириш йўналиши бўйича “Электрон кутубхона” платформасини жорий қилиш топшириғи берилган. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан ушбу платформа ишлаб чиқилди. Бугунги кунда республика бўйича олий таълим муассасаларидаги мавжуд 400 мингдан зиёд ўқув ва илмий адабиётлар ушбу платформага жойланган. Барча талаба-фойдаланувчилар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар учун шароит яратилган.

Тошкент давлат юридик университети Ахборот-ресурс маркази томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тушунтириш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилди. Режа асосида АРМ фондига кенг жамоатчиликка ҳуқуқни тарғиб қилиш мақсадида адабиётлар қабул қилинди. TSUL-Library телеграм ижтимоий тармоғида бир қатор видео-роликлар, слайдлар тайёрланиб, кенг жамоатчиликка тақдим қилинди.

Насиба Исхакова,

Тошкент давлат юридик университети

Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари

Дилнора Шамаева,

Ахборот – ресурс маркази ходими библиографи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий ахборот-ресурс ва кутубхона хизматларини такомиллаштириш зарур