Муносабат

Маълумки, Ўзбекистон ўзининг бой маданий тарихи ва қадриятлари билан азалдан дунё халқлари цивилизациясига муносиб ҳисса қўшиб, ғарб ва шарқ маданияти уйғунлашувида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаб келган.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган очиқлик сиёсати, дунё мамлакатлари билан савдо, иқтисодий-гуманитар ҳамда ижтимоий алоқаларнинг ривожланиши натижасида бой маданий тарих ва қадриятларимизга бўлган қизиқиш ҳар қачонгиданда ортиб бормоқда.

Ушбу жараёндаги эътиборга молик яна бир муҳим жиҳат бу – туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда соҳани янада тараққий эттиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишидир. Жумладан, ўтган етти йил давомида 100 га яқин мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим тизими жорий қилинган. Яна бир қатор мамлакатлар фуқаролари учун электрон шаклда виза олиш имкониятлари яратилди.

Шунингдек, 2023 йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти форуми доирасида 2 миллиард 300 миллион долларлик инвестициявий келишувларга эришилди. Уларнинг аксариятини туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги масканлар барпо этишга қаратилган лойиҳалар ташкил этади.

Хусусан, хорижий инвесторлар томонидан Шаҳрисабз тумани Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари орасида 3 минг гектарли тоғ-чанғи мажмуаси ташкил қилиш бошланди. Мираки қишлоғи бўйича ҳам мастер-режа ишлаб чиқилмоқда. Сабаби, бу туманнинг тарихи ҳам, табиати ҳам диққатга сазовор. Қолаверса, Шаҳрисабз шаҳри Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти, деб эълон қилинди.

БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) маълумотига кўра, туризм айни дамда дунёда турли сиёсий ва иқтисодий низо ва қарама-қаршиликлар рўй бераётган бўлишига қарамасдан барқарор ривожланиб бораётган йўналишлардан бири саналади. Таҳлиллар сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларда яратилган ҳар 10 та иш ўрнининг 1 таси туризм йўналишига тўғри келаётганлигини кўрсатмоқда. Шу боис, мамлакатимизда ҳам соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Аммо юртимизнинг бой тарихи, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини ҳисобга олсак, эришилган натижалар кишини қувонтирадиган даражада, деб бўлмайди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Президентимиз раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасида ўтказилган видеоселектор йиғилиши ва унда белгилаб берилган чора-тадбирлар мазкур соҳа ривожи учун кўплаб имкониятлар бериши билан янада аҳамиятлидир.

Жумладан, 2024 йилда Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида туризм кластери ташкил қилинади. 33 километрли Ҳисорак – Ғелон ва Ҳисорак – Сарчашма йўли кенгайтирилиб таъмирланади. Шунингдек, “Чироқчи – Шўрқудуқ” автомобиль йўли яхшиланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқаради.

Эътиборли жиҳати барча ишлар илмий ёндашув ва мавжуд табиий шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Натижада туризм кластерида электрдан муаммо бўлмайди.

Бу каби лойиҳалар Оҳангарон, Ургут, Нурота, Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Бойсун, Сариосиё, Бахмал, Фарғона каби туризм салоҳияти юқори 20 та туманда ҳам амалга оширилади. Албатта, соҳа ривожидаги яна бир муҳим ўлчов бу кадрлар масаласидир. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрлаб борилади.

Ўзбекистоннинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир мавсум имкониятларидан самарали фойдаланиш жуда муҳим. Мисол учун юртимизда ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошиши табиий. Соҳага ажратилган маблағлар доирасида меҳмонхоналарда бассейнлар қурилмоқда. Лекин ҳудудларда туристларни ўзига тортадиган замонавий аквапарклар мавжуд эмас.

Шунингдек, табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти. Масалан, Миришкор туманидаги Сечанкўл ва Ачинкўл бўйида бирорта дам олиш маскани йўқ. Айдар-Арнасой кўллар тизими овчилик ва экотуризм учун жуда қулай. Бугунги кунда ушбу имкониятлардан ҳудудга яқин аҳоли масканларида яшовчи фуқароларгина фойдаланмоқда. Эндиликда, ҳудудларда аквапарклар қуриш ҳамда кўллар бўйида лойиҳалар қилиш учун ерлар аукционга чиқарилади.

Маълумки, пандемиядан кейин тиббиёт ва соғломлаштириш туризмига талаб кучайган. Юртимиздаги санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанган. Аммо, ушбу йўналишга талаб ортгани билан охирги беш йилда ташкил қилинган хусусий клиникаларнинг атиги иккитаси халқаро аккредитацияга эга. Сабаби, тиббий туризмнинг ўзидан йилига 300 миллион доллар экспорт қилиш имкони бўла туриб бизда тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув ишлаб чиқилмаган. Шу боис, йиғилишда Жанубий Корея, Туркия ва Ҳиндистон тажрибалари асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастурини бошлаш зарурлиги айтиб ўтилди.

Яъни эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро аккредитациядан ўтиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажати бюджетдан қоплаб берилади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиб, хорижга бориб, тарғибот-диагностика хизматини кўрсатган шифокорларнинг транспорт ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Шунингдек, соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ҳал қилиниб, анъанавий фестивалларнинг доимий аниқ саналари белгиланади. Маълумки, туризм соҳаси ривожланган кўплаб мамлакатларда анъанавий фестиваллар доимий бир вақтда ўтказиб келинади. Бизда бу каби фестивалларнинг аниқ вақти маълум қилинмаганлиги ҳам сайёҳлар оқимига салбий таъсир қилиб келаётган эди. Сабаби, улар ўз туризм маршрутлари йўналишини белгилашда ана шундай фестиваль саналарига алоҳида эътибор қаратишади.

Шу билан бирга, йиғилишда туризм ривожининг муҳим қон томири саналган транспорт масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, Транспорт вазирлигига халқаро рейсларни кўпайтириш, барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Ўйлаймизки, йиғилиш кун тартибида белгилаб берилган вазифалар 2024 йилда мамлакатимизга 11 миллион хорижий сайёҳни жалб қилиш режасини ортиғи билан бажариш ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадларидан келиб чиққан ҳолда яқин йиллар ичида хорижий туристлар сонини 15 миллионга, ички сайёҳлар сонини 25 миллионга, зиёрат туризми бўйича келадиган туристлар сонини эса 3 миллион нафарга етказиш имконини беради.

Энг муҳими, соҳа ривожи мамлакатимиз иқтисодий имкониятини янада кенгайтириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга ҳам муносиб ҳисса қўшади. Зеро, бу соҳага йўналтириладиган ҳар бир доллар келгусида уч-тўрт баробар даромад келтиради.

Музафара АБДИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда ўтказиладиган анъанавий фестивалларнинг доимий аниқ саналари белгиланади