«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Россия Федерациясининг “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” акциядорлик жамияти ҳамда «Стример илмий-ишлаб чиқариш уюшмаси» акциядорлик компанияси вакиллари билан ишчи тартибдаги масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Икки томон масъуллари ва мутахассислари иштирок этаётган мазкур учрашувнинг асосий мавзуси юқори кучланишли электр тармоқларидаги электр ускуна ва жиҳозларининг замонавий турларини амалда қўллаб кўриш ва синов таҳлили натижаларини муҳокама этишга қаратилган.  

 Шунингдек, йиғилишда юқори кучланишли электр тармоқларини ривожлантиришда Россия Федерациясининг тажрибасини ўрганиш, магистрал электр тармоқларида янги турдаги изоляторлардан кенг фойдаланиш, уларнинг “Оренбургэнерго” томонидан ўтказилган синовларини илмий-муҳандислик хулосаларини таҳлил этиш, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан харид қилиниб қурилиш-монтаж жараёнида синовдан ўтказилган изоляторларнинг мустаҳкамлик ва ишончлилик хусусиятларини таҳлил этиш масалалари муҳокама марказида бўлаётир.  

 Тадбир иштирокчиси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи Улуғбек Урунов йиғилиш мазмун-моҳияти ва мақсади ҳақида бизга қўйидагича маълумот берди.  

 – «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Россия Федерациясининг «Россети» акциядорлик компанияси стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Йўл харитасини тасдиқлаган эди, – деди «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи Улуғбек Урунов. – Ҳамкорликнинг дастлабки келишувлари 2019 йил 2–4 октябрь кунлари Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида ўтказилаётган «Россия энергетика ҳафталиги» (РЭҲ) халқаро форуми доирасида амалга оширилганди. Шунингдек, Тошкентда ўтказилаётган “Инно Пром” саноат кўргазмасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти Россия Федерациясининг “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишув имзолаган. Бундан ташқари, 2021 йил 2–5 июнь кунлари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ стратегик лойиҳалар департаменти бошлиғи Роман Еловенко билан учрашиб, ҳамкорликнинг навбатдаги босқичларини муҳокама қилган эди.  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори кучланишли электр тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-техник ва замонавий муҳандислик ечими Ўзбекистон ва Россия мутахассислари муҳокамасида