Президент ташрифидан сўнг

Президентимиз ҳудудларга қилган ташрифи давомида ҳамиша аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, моддий ва маънавий кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга топшириқ беради.

Хусусан, 18-19 март кунлари Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида бу ҳудудда 10 минг гектар ерга узумзорлар ташкил қилиш, аҳолини ва ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатмалар берилган эди.

Режага кўра, вилоятда суғориладиган ерлар 2 минг 260 минг гектардан 320 минг гектарга етказиш чоралари кўрилади. Жойларда боғдорчилик хўжаликлари, узумзорлар ташкил этилади. Аҳоли ўртасида томорқачилик маданияти янада ривожлантирилади.

Ҳозир ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, шу билан бирга, ҳосилдор ва сердаромад фойда олиш мумкин бўлган экин бу ҳеч шубҳасиз узумзордир. Шу сабабли бугун буни тўғри таҳлил қилган халқимиз мавжуд ерларга узумзорлар барпо қилишга ошиқмоқда.

Узум навларини тўғри танлаш, экиш ишларини амалга оширишлари ва тўғри парвариш қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан барча вилоятларининг энг чекка ҳудудларида ҳам мутахассислар иштирокида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Агро эко продукт” масъулияти чекланган жамияти  ҳудудида ташкил этилган семинарда Бош вазир ўринбосари Ш.Ганиев,  вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, агентлик директори ва мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Самимий руҳда ўтган ўқув семинарда мутахассислар иштирокида узум кўчатларини қандай ва қай тартибда экиш, парвариш қилиш борасида амалий кўрсатмалар берилди.

Узумчилик соҳасида амалга оширилаётган янги технологиялар, ундан олинадиган даромад ҳақида фикр алмашилди.

[gallery-1690]

А.Мусаев,

О. Ғуломов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори Чирчиқлик боғбонларга узумчилик бўйича амалий семинар ўтказилди