Юксалиш оиладан бошланади: Аёл, оила ва жамият (+видео)
Дастуримиз меҳмони — фалсафа фанлари доктори, файласуф, юрист, тажрибали устоз, ёшлар ва оила масалалари бўйича ўзининг бой тажрибасига эга мутахассис Жамила Шермуҳаммедова.
Юксалиш — бу фақат тараққиёт ёки янги имкониятлар эмас. Юксалиш, аввало, инсоннинг ўз устида ишлаши, илм ва маърифатга интилиши, оила ва жамият олдидаги масъулиятини англаши билан бошланади.
Бугунги суҳбатимизда замонавий жамият, ёшлар имкониятлари, оила муҳити, маънавият ва мамлакатимиз тараққиёти ҳақида фикрлашамиз.
Мунира Рамазонова, Ойбек Давронов, Искандар Исматов, ЎзА