Оила – жамият таянчи. Меҳр-оқибат, бобомерос қадриятлар, анъаналар бардавомлик касб этадиган, она-Ватанга садоқатли, ҳар жиҳатдан салоҳиятли инсонлар тарбияланадиган муқаддас ошён. Унинг мустаҳкам бўлиши умуминсоний қадриятларнинг гуллаб-яшнашига, соғлом қарашларнинг одамлар орасида кенг ёйилишига хизмат қилади. Бу, ўз навбатида тараққиётни таъминлайди.
Мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш оилаларда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Ҳарбий оилалар билан ишлашнинг ўзига хос модуллари, индикаторлари ва шарқона мотивлари” мавзусида ўтказилган семинар-тренингда мазкур масала атрофлича таҳлил қилинди.

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган семинар-тренингда оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик қудратли бўлиши қайд этилди. Оилавий муносабатларда ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила аъзоларининг масъулияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Мулоқотлар жараёнида оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари, ҳарбий хизматчилар оилалари билан ишлаш бўйича илғор хорижий тажрибалар, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва ёш ҳарбий хизматчиларни оила қуришга тайёрлаш, муносабатлар диагностикаси, ҳуқуқий муносабатлар ва уларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LMaKcPvsq_c" title="HARBIY OILA PSIXALOGIYA SEMINAR" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Т.Рўзиев,
Х.Абрайқулова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА