Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда ҳокимлар ва Автомобиль йўллари қўмитасининг йўллар учун жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш зарурлиги қайд этилди.

Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, бундай тарозиларни мамлакатимизда ҳам хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тарозилардан фойда олиш учун эмас, аксинча, йўллар сифатини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда