Тошкент вилояти Чиноз туманида юк автомобиллари оғирлиги ва кенглигини назорат қилувчи кўчма тарози фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиль йўллари тармоғини сақлаш ва автомобиль транспортининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишида вазн ва ҳажм параметрларини самарали назорат қилишни ташкил этиш орқали автомобиль йўлларининг таъмирлараро муддатларгача бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майда “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорга мувофиқ, давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктлари ва республика автомобиль йўлларида хорижий ва миллий транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиблари белгиланди.

Ҳозирги кунда ушбу қарор талабларини бажариш мақсадида Тошкент вилояти Чиноз туманида вазн ўлчовчи кўчма тарози фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу тарози М-39 халқаро автомобиль йўлида юк ташиётган барча турдаги юк автомобилларининг оғирлиги белгиланган меъёрий ўлчовларга мос келишини назорат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тарози ёрдамида транспорт воситаларига ортиқча юк ортилганлиги ёки транспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган ортиқча юк оғирлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади. Бундан кўринадики, вилоятлараро юк ташувчи барча юк автомобиллари ортилган юк вазнини доимий тарзда назорат қилиши, ортиқча юк ортмаслиги керак. Акс ҳолда жаримага тортилиш мумкин.

Бундан ташқари, транспорт воситасига ортиқча юк ортилганлиги аниқланган тақдирда, ортиқча ортилган юк туширилади ва транспорт воситаси қайта ўлчанганидан сўнг йўлга чиқарилади. Чунки бу тадбир йўлларнинг ҳолатини асраш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

 Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чинозда юк автомобиллари оғирлиги ва кенглигини назорат қилувчи кўчма тарози иш бошлади