ЙПХ инспекторларининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчини симёғоч тўхтатди
Фарғонада ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармасдан безорилик қилган ҳайдовчига 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фарғонада ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармасдан безорилик қилган ҳайдовчига 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 8 январь куни соат тахминан 11:15лар чамасида Марғилон шаҳар Мустақиллик кўчасида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ батальони ЙПХ биринчи отряди учинчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор А.Кенжаев светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб келаётган 40 F292FA давлат рақам белгили “Спарк” русумли автомобилни жезел ёрдамида тўхтатган вақтида ҳайдовчи сафдорнинг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг сафдор А.Кенжаев радио алоқа воситаси орқали Марғилон шаҳар марказида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторига мазкур автомобил тўхтамай ҳаракатланиб бораётганлиги ҳақида хабар берган. Сафдор Н.Камолов шаҳар марказида “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчисига жезел ёрдамида тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи сафдор Н.Камоловнинг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттиради. Натижада сафдор автомобилнинг олд қисмига чиқиб қолади ва ҳайдовчи шу ҳолатда Марғилон шаҳар Оқмасжид чорраҳасига қадар ҳаракатланиб боради. Ушбу чорраҳадаги светафор олдида сафдор Н.Камоловнинг “Спарк” автомобилидан тушиб қолади. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириб, Машад кўчасидаги 7-умумтаълим мактаби олдидаги электр симёғочга бориб урилиб, автомобилни тўхтатади.
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилганда “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси М.Мда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишончномаси мавжуд эмаслиги сабабли ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаганлиги аниқланди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Марғилон шаҳар маъмурий судига тақдим қилинди ва автомашина ҳайдовчиси М.М.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183 ва 194-моддаларига асосан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.