Ёшлар учун янги спорт майдони фойдаланишга топширилди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ёшлар учун янги ва замонавий спорт майдончалари фойдаланишга топширилмоқда.
Хусусан, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли спорт мактаби ҳудудидаги табиий ва сунъий чимли футбол майдонлари фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, лойиҳанинг умумий қиймати 6,4 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этади. 45×70 метрли табиий чимли ҳамда 40×60 метрли сунъий чимли футбол майдонлари бир вақтнинг ўзида 300 нафаргача ёшга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Янги спорт иншоотлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва футболни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу лойиҳаларнинг барчаси маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган.
Г.Бобоева, ЎзА