Ёшлар учун сайёр қабул ташкил этилди
Пойтахтимизда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммолари ва таклифларини бевосита ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Хусусан, мутасаддилар томонидан ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, маданиятини юксалтириш борасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан таълим контракти, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, имтиёзли кредитлар, бандлик ҳамда ўз бизнесини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлар билдирилди.
Сайёр қабул давомида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, муддат талаб этадиган масалалар эса алоҳида рўйхатга олиниб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар масъуллари бириктирилди ҳамда ижроси доимий назоратга олинди.
Г.Бобоева, ЎзА