“Ёшлар куни” муносабати билан қабул ташкил этилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий мослашувига кўмаклашиш мақсадида Яшнобод туманидаги Оила ва хотин-қизлар масканида пробация ҳисобида турган ёшлар учун қабул ҳамда хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари Марғуба Турсунова ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этган мулоқотда ёшлар учун яратилган бугунги имкониятлар хусусида сўз борди. Ёшларга уларнинг ўз мақсадларига эришишлари учун керакли тавсиялар берилди. Кўзланган натижани қўлга киритишда астойдил ҳаракат ва билим олиш муҳимлиги қайд этилди.



Тадбир давомида ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим олиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА