Мамлакатимизда ёшлар ўртасидаги жиноятчилик кўрсаткичлари олдинги йилларга нисбатан камайиб бораётган бўлсада, айнан гиёҳвандлик, психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бораётгани, мазкур салбий иллатнинг тарқалиши ёшариб бораётгани жамоатчилик вакиллари ва ҳар бир ота-она учун жуда ташвишли ҳолат бўлиб қолмоқда.

Мазкур муаммоларни атрофлича муҳокама қилиш, бу каби салбий ҳолатларни бартараф этиш, бу бўйича жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳамда мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлигида Ёшлар пресс-клубининг навбатдаги махсус сони ташкил этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маълумотларига кўра, ўтган 2023 йилда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 5 минг 519 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлса, уларда 6 минг 264 нафар фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан, 1 минг 758 нафарини (28 фоиз) ёшлар ташкил қилган ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга кўпайган.  

Ёшлар пресс-клубида ёшлар ўртасида турли гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши сабаб ва омиллари, гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг айланишини чеклашни назарда тутувчи қонунчиликдаги ислоҳотлар, ёшлар, айниқса вояга етмаганлар ўртасида гиёҳванд ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ва истиқболдаги режалар соҳа мутахассислари ва иштирокчилар томонидан кенг таҳлил қилинди.  

Бу йўналишда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан керакли жавоб олди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/9tbAfTxYIRY?si=zW0aGTP6xl-YLiQ8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева,

Нишонбой Абдувоитов (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар пресс-клубида наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар очиқланди (+видео)