Республикамиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида бир қатор етакчи хорижий олий таълим муассасалари филиаллари ташкил этилмоқда. Эндиликда чет мамлакатларнинг нуфузли олий даргоҳларида таҳсил олишни истаган ёшлар ўз ватанида, ота онасининг кўз ўнгида замонавий таълим дастурлари асосида ишончли билим олиш имкониятига эга бўлмоқда. Россия, Европа давлатларидан келган етук мутахассислар, академик, профессор ва ўқитувчилар ёшларга энг замонавий йўналишлар бўйича сабоқ берадилар. Ўқиш давомида нафақат назарий, балки, амалий машғулотлар, ўрганилган билимни бевосита ҳаётда қўллашни ўргатадиган аниқ дастурлар ишга тушади. Бунинг учун йирик маҳаллий ва хорижий корпорация ва компаниялар билан манфаатли келишувга асосланган шартномалар тузилмоқда.

Тошкент шаҳридаги А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалидир.

Филиал фаолиятининг асосий йўналиши этиб ҳудудлар, таълим ташкилотлари ва таълим соҳасидаги бошқарув органларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида халқаро таълим стандартларига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш белгиланган. Шунингдек, филиалда мактабгача таълим, коррекцион педагогика, психология соҳалари ҳамда бошқа илмий-методик тармоқлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш, ўқув жараёни сифатини яхшилашга йўналтирилган мақсадли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш фаолиятлари олиб борилади.

Филиалда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиз таълим тизимида юқори эҳтиёж бўлган қуйидаги таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ (Болалар қўшимча бадиий-эстетик таълим бериш)

Ушбу таълим йўналишида таҳсил олган ёшлар давлат ва нодавлат таълим муассасалари, маданий-маърифий ташкилотлар ва қўшимча таълим масканларида фаолият юритадилар. Йўналишда эвристик, ижодий таълим технологиялари (эвристик ўрганиш, ғоялар генерацияси, синектика, қайта кодлаш, лойиҳалаш ва бошқалар), интерактив таълим технологиялари (бинар оппозициялар, оппонент доираси, альтернатив изланиш), арт-технология (бадиий моделлаштириш, ассоциациялаш, тажриба методи, услубиёт), электрон таълим ресурслари, видео ва аудиотехолиялари, интернет ресурслари, лойиҳа иши технологиялари, қўшимча таълим педагогик тажрибаси кенг қўлланилади.

ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ТАЪЛИМ (Мактабгача таълим)

Мазкур йўналишни тамомлаган кадрлар давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи бўлиб фаолият юритади. Шунингдек, битирувчи қўшимча равишда таълим тарбиячиси ва педагог-ташкилотчи сифатида ишлаши мумкин.

Ўқув жараёнида интерактив характердаги замонавий дарс бериш технологиялари қўлланилади: имитацион ўйинлар, кейсларни анализ қилиш услуби, роль ўйинлари, тренинглар, лойиҳа технологиялари каби. Бу таълим жараёнига янада масъулиятлироқ ёндашишни амалга оширишга ёрдам беради.

ПСИХОЛОГИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА (Болалар психологияси)

Бу таълим йўналиши инсонда, хусусан, болаларда психологик диагностикани ўтказиш, болалар тарбиясидаги турли ўзгаришларни коррекциялаш, психологик тадқиқотларни олиб бориш билан боғлиқ фаолиятларини юрита оладиган кадрларни тайёрлаб беради. Таълим дастурининг ўзига хослиги шундан иборатки, тренинг амалиёти ихтисослашган психологлар ва юқори малакали илмий ходимлар томонидан амалга оширилади.

Ўқув жараёнида талабалар болалар билан ишлашнинг ноёб технологиялари ва болаларни тарбиялаш ва ўқитишнинг илғор усулларини ўзлаштирадилар, шунингдек, психологик-педагогик амалиёт, маҳаллий ва хорижий таълим тизимининг энг яхши методикаларини ўрганишади.

ПСИХОЛОГИЯ (Инсон психологияси ва ижтимоий муносабат)

Жамиятнинг турли қатламларида психологик соғлом фикрлашни шакллантириш, гуруҳий ва индивидуал психология соҳаларида психолог сифатида фаолият юритиш истагидаги ёшлар ушбу йўналишда ўқиши керак бўлади.

Психология бакалаври психологик марказларда, оила ва болаларга ёрдам бериш, ривожланиш марказларида, миграция хизматларида, таълим муассасаларида, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш идораларида, турли ташкилотларда психолог, ўқитувчи-психолог, таълим ташкилотларида психолог сифатида ишлаши мумкин.  

"Инсон психологияси ва ижтимоий муносабат" таълим дастурида ўқитишнинг ўзига хос хусусияти — кенг кўламли профессионал хусусиятларга эга бўлган, ўз билимлари, кўникмалари ва малакаларини касбий фаолиятнинг турли соҳаларида қўллашни топа оладиган кадрни тайёрлашдир.

МАХСУС ПЕДАГОГИКА (Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика)

Эшитиш, сўзлаш ва кўриш қобилиятида муаммоси бор бўлган болалар билан ишлашга ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячиси, сурдопедагог, деффектолог, тютор ва хусусан, индивидуал ўқитувчилар мана шу йўналишда тайёрланади.

Олигофренопедагогика

Ушбу йўналиш битирувчилари мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун хулқ-атвор тузатиш муассасалари, ногиронлар ва ногирон болалар учун реабилитация марказлари, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун таълим муассасалари, психологик-педагогик ва тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болалар учун муассасалар, тиббий-педагогик марказлар, психологик-педагогик реабилитация ва тузатиш марказлари ва бошқа давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатишади.

Сурдопедагогика

Сурдопедагоглар ихтисослашган таълим муассасаларида тарбиячи ва ўқитувчи-дефектолог, қўшимча таълим муассасаларида (болалар ижодиёти уйлари, ёшлар ижод уйлари)да дефектолог сифатида фаолият юритади. Шунингдек, тиббиёт муассасаларидаги эшитиш ва нутқ лабораторияларида эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган болаларни индивидуал ўқитадиган дефектолог-ўқитувчи сифатида ишлашлари мумкин.

ТИФЛОПЕДАГОГИКА

Тифлопедагоглар эса ногирон болаларни реабилитация қилиш, реабилитация ва ривожланиш марказлари, кўзи ожиз болалар таълим муассасалари, кўриш қобилияти чекланган болалар учун махсус умумий таълим мактаби, инклюзив таълим ташкилотлари, психологик ва тиббий педагогик комиссиялар ва консультатив диагностика ва реабилитация марказларида тифлопедагог, тарбиячи, ўқитувчи-дефектолог Л. Брайл тизимида нуқта тизими ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин.

ЛИНГВИСТИКА (Рус тилини ўқитиш назарияси ва методикаси ва маданиятлараро коммуникация)

Барча турдаги таълим муассасаларида рус тили ўқитувчиси, қўшимча таълим масканларида рус тилини ўргатиш билан боғлиқ фаолиятларини олиб боришга ҳақли бўлган лингвистлар мажбурий равишда иккинчи чет тилини (ихтиёрий равишда) ўрганишади.

Ушбу таълим дастурлари тавсифидан кўриниб турибдики, филиал фаолияти мамлакатимиз учун зарур бўлган малакали педагог кадрларни тайёрлашга йўналтирилган.

Хулоса ўрнида республикамиз узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш борасидаги таклифларимизни билдиришни жоиз топдик. Бу борада аввало мактабгача таълим ташкилотларида олий маълумотли педагог кадрлар салмоғини ошириш, педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича узлуксиз семинарлар, тренинглар ва ўқув курсларини ташкил қилишни айтган бўлар эдик.

Шунингдек, педагог кадрлар малака ошириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш, ёшларни илмий фаолиятга йўналтириш, таълим ва тарбия жараёнига инновацион методларни ва хорижий тажрибаларни жорий этишга эътиборни кучайтириш, олий таълим муассасаларида педагогик ва малакавий амалиётни талаб даражасида йўлга қўйиш ҳам узлуксиз таълим тизими учун етук кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлади.

Қаҳрамон ОЛИМОВ,

А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳри филиали ижрочи директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўз ватани, ота-онасининг кўз ўнгида замонавий таълим дастурлари орқали билим олиш имконига эга