Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон U-18 термаси навбатдаги турда ғалабага эришди.

III дивизионнинг "Б" гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз бу сафар Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди.

Бангкокдаги “International Ice Hockey Arena” мажмуасида кечган қизиқарли ўйинда ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоасини 8:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Терма жамоамизга ғалаба келтирган ўйинда туркманистонликлар дарвозасига йўлланган шайбаларга Рустамхонов(3), Камолов, Попов, Равшанов, Дадахўжаев, Азимов муаллифлик қилди.

Ортда қолган 3 та учрашувда муваффақиятга эришган ёш хоккейчиларимиз “Б” гуруҳда 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов шайбалар узатмаси ва урилган голлар (9+7) ҳисобига кўра, чемпионатнинг тўпурари бўлиб турибди.

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон U-18 термаси навбатдаги ўйинда Босния ва Герцеговина жамоаси билан рўбарў келади.

Жаҳон чемпионати баҳслари 6 мартга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионати пешқадами