Туркманистон пойтахти Ашхободда 8, 10 ва 12 ёшли болалар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Европа ва Осиёнинг 11 давлатидан 129 нафар иқтидорли ёш шахматчилар иштирок этган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рапид ва блиц йўналишларида 4 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, Туркманистон терма жамоаси 1-ўринни, Қозоғистон вакиллари 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга Туркманистон Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси совғалари тантанали топширилди.
Т.Рўзиев, ЎзА