Қашқадарё вилоятидаги юридик техникумнинг бир гуруҳ ўқувчи-ёшлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё сайлов округида бўлиб, округ сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Комиссия аъзолари сайловда биринчи марта иштирок этадиган бу ёшларга сайловнинг мамлакатимиз ва ҳар бир фуқаро ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, муҳим сиёсий жараённи ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтказиш мақсадида комиссиялар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
[gallery-3896]
Ёшларга овоз беришда иштирок этиш мамлакатнинг йўли қандай бўлиши лозимлиги хусусидаги ўз хоҳиш-иродасини ифода этиш имкони экани тушунтирилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),ЎзА.