Португалияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги «European Cup-2024» турнири якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Ушбу мусобақада Артурбек Ибодуллаев, Дилшод Каримов, Муҳаммаджон Машарипов, Иноят Телманов, Иномжон Баҳодиров, Муҳаммадали Саъдуллаев ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди. Финалга қадар ўтган баҳсларда эса Динора Ҳасанова, Зуҳра Алимова муваффақиятга эришган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Мусулмонқул Аҳроров ҳамда Интизор Узоқбоева бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 23 давлат ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан Бразилия ва Франция терма жамоалари жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА