Жорий йилнинг 14-17 май кунлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Маҳаллалар Уюшмаси, Спорт, Маданият, Транспорт ва Соғликни сақлаш вазирликлари, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Ўзтемирйўл” акциядорлик жамияти, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида ўтказилган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг 2025-йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Уч кун давомида шиддатли беллашувлар, ёрқин таассуротлар ва унутилмас лаҳзаларга бой тарзда кечган мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Унда сўз олганлар бугун мамлакатимизнинг “олтин фонди” бўлган ёшларимизга қаратилаётган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юқори эканини, ўз навбатида билимли, зукко ва салоҳиятли ёшларимиз ҳам ўзларининг интилишилари-ю шижоатлари билан янги-янги марраларни забт этиб келаётганлари эътроф этилди. Шунингдек, ўтказилган мусобақа ёшларнинг ҳарбийликка ҳавасини ошириб, келгусида уларга касб танлаш борасида кенг имкониятларни яратиши ҳам таъкидлаб ўтилди.

Мусобақани ҳар жиҳатдан сифатли ва мазмунли ташкил этиш ҳамда ғолиб жамоаларни рағбатлантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ҳамкор вазирлик ва идораларга миннатдорчилик билдирилгач, тақдирлаш жараёни бошланди.

Дастлаб, шартларнинг ҳар бирида энг юқори натижаларни кўрсатган жамоаларнинг аъзолари якка тартибда махсус дипломлар ва совғалар билан тақдирлангач, Тўмарис авлодлари сифатида йигитлар билан бир сафда туриб ўзларининг шижоату, матонатларини намоён этган ўқувчи қизлар алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг, мусобақанинг энг ҳаяжонли дақиқаларига навбат етиб, жамоаларни эришган натижалари кетма-кетлигида тақдирлаш маросими бошланди. Эътиборлиси, иштирокчиларнинг барчаси ташкилотчилар  томонидан махсус совғалар билан тақдирланди. 

[gallery-23423]

Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги  4 умумтаълим мактабнинг "Бургутлар"  жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринга Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги 8 умумтаълим мактабининг "Ватанпарвар"  жамоаси муносиб деб топилди.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг  2025-йилги мавсуми Республика финал босқичи мутлақ ғолиблиги эса, Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 2 умумтаълим мактабининг "Темурбеклар"  жамоасига насиб этди.

 Тадбир давомида ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган ватанпарварлик, юртга садоқат ҳамда меҳр-оқибатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари асосидаги кўргазмали чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг республика босқичи якунланди