Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябрида ойлик Ўзбeкистон Рeспубликаси бўйича истeъмол нархлари ўрганилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрда ойлик инфляция тезлашиб 1,2 фоизни ташкил этган. Йиллик инфляция эса ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига 10,5 фоиз даражасида қолган. Ой давомида Озиқ-овқатлар 1,4 фоиз, ноозиқ-овқатлар 0,8 фоиз, хизматлар 1,5 фоизга қимматлаган.

Муҳим озиқ-овқатлардан мол гўшти 3,1 фоиз, тухум 3 фоиз, қўй гўшти 2,8 фоиз, кунгабоқар ёғи 2,1 фоизга қимматлаган. Совуқ тушмасдан туриб, кенг истеъмолдаги бодринг 19,6 фоизга, сабзи 15,6 фоизга, помидор 11,3 фоизга қимматлаган. Тарвуз ва пиёз нархи ҳам сезиларли равишда ошган.

Ўқув йили бошланиши билан ижара ҳақининг кескин 5,5 фоизга ошиши қайд этилган. Дори воситалари инфляциядан юқори даражада қимматлашишда давом этмоқда. Расмийларга кўра, ой давомида пропан 15,7 фоизга, бензин 0,8 фоизга, метан 0,5 фоизга қимматлаган.

Бензин нархи асосий истеъмолдаги ва нархи ўсишдан тўхтамаётган АИ-80 бензин улушининг қандайлиги номаълумлигича қолмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Марказий банк прогнозларида белгиланганидек, йил якунида умумий инфляциянинг 9 фоиз атрофида шаклланиши учун ёқилғи ва озиқ-овқатлар нархининг ўсишдан тўхтамаётгани етарлича тўсқинлик қилиши мумкин.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёқилғи ва бирламчи озиқ-овқатлар нархи ўзгарди