Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 мартдаги фармонида мамлакатимиз ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинган эди.
Айни шу жараёндан келиб чиқиб, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархидаги ўзгаришни таҳлил қилди.
Таҳлил учун супермаркетлардаги 100 турдаги 6 минг 483 та истеъмол товари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича 2023 йилнинг 7, ўн 14 ва 20 апрелидаги нархлар солиштирилди.
Натижалар шуни кўрсатадики, балиқ маҳсулотлари 14 апрелда 7 апрелдагига нисбатан ўртача 188 сўмга, 21 апрелда эса 7 апрелдагига нисбатан 3400 сўмга, мевалар тегишли равишда 36 сўмга ва 393 сўмга, торт ва ширинликлар 126 сўмга ва 257 сўмга, ун 333 сўмга ва 1375 сўмга арзонлашган, дейилади таҳлилда.
Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА