АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев ушбу тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, бу борадаги ишлар вазирлик, тизим ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш мақсадида «Энергетика вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати» ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича 10 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар тасдиқланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда «Энергетика соҳасида коррупцияга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича идоравий дастур» ва пора олиш ҳамда пора бериш хавфларининг юзага келиши сабаб ва шарт-шароитларини олдини олишга қаратилган «Йўл харита»си ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланди. Ушбу ҳужжатларда 2023-2024 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган тизимли ишлар белгилаб олинди.

– Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўртасида коррупцияга қарши ҳамда коррупцион хавф-хатарни минималлаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни ўз ичига олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди, – деди Ҳ.Тошхўжаев. – Ҳозирги вақтда мазкур агентлик билан биргаликда Ёқилғи-энергетика соҳасини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Энергетика вазирлиги ўртасида тизим ташкилотларига малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Унга кўра, вазирлик ҳамда унинг тизим ташкилотларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz орқали амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 2023 йил ҳамда 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида вазирлик, тизим ташкилотлари ва мутасадди акциядорлик жамиятлари томонидан коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция рискларини минималлаштиришга қаратилган 20 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди ҳамда 30 дан зиёд ички меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилди. Шу билан бирга, 20 дан кўп янги ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Ахборот хизматига кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасида саводхонликни ошириш мақсадида тизим ходимлари учун 650 дан ортиқ маъруза, 2200 дан зиёд давра суҳбати ва 600 дан кўп семинар ўтказилган. Ёқилғи-энергетика тизимининг 40 минг нафардан ортиқ ходими ўртасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган аноним сўровномалар ўтказилган.

Тадбирда тизим корхоналарида аниқланган қоидабузарликларни тўлиқ ўрганиш ишлари олиб борилгани таъкидланди. Унга кўра, 700 дан зиёд хизмат текширувлари ўтказилган, 191 та хизмат текширувига алоқадор ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилган.

Алоқа каналлари орқали ходимларнинг коррупцияга оид ҳаракатлари юзасидан 423 та мурожаат келиб тушган ва унинг 61 таси қаноатлантирилган. 229 та ҳолатда мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган. Мурожаатларни ўрганиш натижасида 78 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий чораси кўрилган. 41 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ва 91 та ҳолатда материаллар ҳуқуқ-тартибот идораларига чиқарилган. Шунингдек, аниқланган 291 та манфаатлар тўқнашувини нейтраллаштириш чоралари кўрилган.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёқилғи-энергетика соҳасини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чоралари кўрилмоқда