Йўлинг равон бўлса... Урганч халқаро аэропорти ва Хива йўналишида электропоезд қатнайди (+видео)
Президент ташрифидан сўнг...
“Йўлинг равон бўлса, мушкулинг осон бўлади”, дейди доно халқимиз. Урганч халқаро аэропорти яқинида электропоезд бекати ташкил этилди ва бу бекат бир кунда 2 мингга яқин аҳоли ва сайёҳларни Хива шаҳрига олиб боради. Бир йилда олти юз эллик мингдан зиёд сайёҳ мазкур электропоезд орқали Хива шаҳрига йўл олиши мумкин. Ўн бир километрни ташкил этувчи ушбу линияда электропоезд соатига 160 километр тезликда ҳаракатланиш имкониятига эга.
Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига ташрифи доирасида мазкур бекатда ҳам бўлиб, аҳоли ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар, электропоезд имкониятлари билан танишган эди.
– Урганч–Хива йўналиши бўйича ташкил этилган мазкур электропоездлар халқимиз учун муносиб имкониятларни яратади, – деди “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси раиси Зуфар Нарзуллаев. – Лойиҳа доирасида учта электричка, Жалолиддин Мангуберди номидаги олтита юқори тезликда юрадиган ва Хитойдан тезюрар поездлар олиб келинишида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси юқори.
Президент Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл вокзалини боғловчи йўналишда ҳаракатланувчи янги троллейбусларни ҳам кўздан кечирди.
Давоми қуйидаги видеода…
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZEEPsndmnAQ" title="Urganch xalqaro aeroporti va Xiva yo‘nalishida elektropoyezd qatnaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ, Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА