Йўлларда юз бераётган автоҳалокатларда одатда ҳайдовчилар айбланади. Бу сафар эса...

Тоғли довонда, носоз йўл ва қалин туман орасида, йўл белгилари ҳам кўринмай турган бир пайтда икки автомашина тўқнашди. Дастлаб айб икки ҳайдовчига қўйилди. 

Бироқ, суд ишни синчковлик билан ўрганиб, узоқ давом этган тортишувлардан сўнг, ҳайдовчиларни эмас, балки ўша йўлнинг созлиги ва хавфсизлигини таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олган "РОС МБ" масъулияти чекланган жамиятини айбдор, деб топди. 

Суд қарорига асосан, ҳодиса оқибатида жабрланганларга   етказилган 500 миллион сўм зарар ундириладиган бўлди. 

 Масъулиятсиз компания эса бир неча бор судга мурожаат қилиб, қарорни ўзгартиришга уринди. Лекин Олий суд адолатли қарор чиқариб, жабрланганлар фойдасига зарар ундирилишини белгилади.

Қонун устувор эканига амин бўлган, чорасиз қолган  компания, ниҳоят, жабрланувчиларга етказилган 500 миллион сўм зарарни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизматидан хабар беришларича, МИБнинг Қўқон шаҳар бўлимига келиб тушган ижро ҳужжати бўйича ушбу пул маблағлари тўлиқ ундирилди ва жабрланувчиларга ўтказилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга 500 миллион сўм зарар тўлаб берилди