Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги Гумбаз қишлоғида жойлашган “Ёғочли сардоба” (айрим манбаларда "Оғочли") номи билан боғлиқ обида юртимиз моддий маданий меросининг ноёб намунасидир. XVI аср охирида Бухоро амири Абдуллахон II фармони билан барпо этилган ушбу иншоот беш асрдан буён асл ҳолида сақланиб келаётгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан обида ҳовлисида сайёр матбуот анжумани ташкил этилди. Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман зиёлилари ва ёшлар иштирок этишди.

Анжуманда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти эксперти Жан Шакир Бинан, Самарқанд шаҳридаги Марказий Осиё тадқиқотлар институти ходими Фавух Ханбуллаев, Маданий мерос Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Султоновлар қатнашишди.

Мулоқотда “Ёғочли сардоба” ни ЮНЕСКОнинг халқаро моддий маданий мерос рўйхатига киритиш имкониятлари, обидани хорижий сайёҳлар ташриф буюрадиган йирик туризм масканига айлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

– Халқаро экспертлар сардобанинг нодирлиги, мукаммал меъморий ечими ва узоқ асрлар давомида сақланиб келаётгани  билан ажралиб туришини таъкидлашди, – дейди туман “Шарафли йўл” газетаси бош муҳаррири Суюн Намозов. – Меҳмонлар билдирган ижобий хулосалар ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида албатта қўллаб-қувватланишига ишонамиз.

Маросимда  нуроний Кўчим Болтаев томонидан меҳмон Жан Шакир Бинанга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, меҳнат фахрийси Собиржон Усмонов қаламига мансуб “Сардобалар” китоби совға қилинди.

“Ёғочли сардоба”нинг меъморий тузилиши ва муҳандислик ечимлари ўз даврининг илғор билимларига таянилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Унинг гумбазсимон шакли, ҳаво алмашинувини таъминловчи вентиляция тизими, мукаммал зинапоя ва хизмат хоналари  – бобокалонларимиз илм ва тажрибасидан дарак бериб, ёш авлод учун ибрат манбаи бўлиб хизмат қилади.

Ғулом Примов, Муҳаммад Карим(сурат),ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ёғочли Сардоба" ЮНЕСКО экспертлари эътиборида