Мавсумий ёғингарчиликлар йўлларда майда чуқурлар ҳосил қилиб, автомобиль йўли асосининг емирилишига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бундай ҳолатда йўлсозлар жадаллик билан юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўришади.

Хўш, бу борада қандай амалий ишлар қилинмоқда? 

Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати шикастланган йўлларни таъмирлаш борасида вилоятлар кесимида бажарилаётган ишлар юзасидан маълумотларни тақдим этди. Жумладан, Наманган вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги корхоналар томонидан йўлларда хавфсиз ва қулай ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Косонсой туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг ишчи-ходимлари томонидан давлат аҳамиятидаги 4Р-120 «Исковот қ.— Косонсой ш. — Тўрақўрғон ш. — Жамашўй ш. — Сойбўйи қ.» автомобиль йўлининг 15-22-километрлари оралиғидаги қисмига 320 тонна асфальт-бетон ётқизиш ишлари амалга оширилди. 

Шунингдек, Сирдарё туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси томонидан ҳам халқаро аҳамиятга эга М34 «Тошкент—Душанбе» автомобиль йўлининг 96-97-километрлари оралиғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Жиззах вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ва «Ўзйўлкўприк» кластери Жиззах филиали давлат муассасаси ҳамда Ш. Рашидов туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳамкорлигида Ш. Рашидов туманидаги 4Р-38 автомобиль йўлининг «Жиззах—Учтепа» йўналишида жорий таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бу ишларга туман йўл қурувчилари ва 6 та махсус техника жалб қилинган. Йўлларни кенгайтириш, йўл четини тозалаш ва тартибга келтириш ҳаракат тизимини янада яхшиламоқда. 

Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси тизимидаги Йўллардан фойдаланиш давлат муассасалари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 860 та янги йўл белгиси ўрнатилди. Бош бошқарма тасарруфидаги 4022 км умумфойдаланувдаги йўлларда мавжуд 480 та йўл белгиси таъмирланди. Бу орқали 942 км умумфойдаланувдаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи техник воситалар бут ҳолатга келтирилди. Вилоят миқёсида 12 та янги светофор қурилмаси ўрнатилди. Маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 9 км пиёдалар йўлаги бунёд этилди. 218 та манзилда пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш ишлари амалга оширилди. 

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, автомобиль йўлларининг тоғдан тушиб келувчи дарёлар билан параллель бўлган қисмлари ва сел сувлари оқиб тушувчи тепаликлар билан ёнма-ён жойлашган қисмлари мавжуд. Жорий йилги баҳор мавсумининг жуда серёғин келиши оқибатида сел сувларининг доимий ювиши натижасида тоғли ҳудудлардаги автомобиль йўллари ва кўприкларнинг қирғоқлари жиддий зарар кўрмоқда. Бундай вазиятларда Яккабоғ туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-ходимлари фидойилик кўрсатиб, сел оқибатлари бартараф этилди. Айни кунда ҳудуддаги автомобиль йўлларида транспорт ва пиёдалар хавфсиз ҳаракатланмоқда. 

Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги корхоналар томонидан йўл инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида ички хўжалик йўлларида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилги белгиланган режа асосида Сариосиё туманининг «Шоқишлоқ» маҳалласидаги Обод диёр ва Мустақиллик кўчаларининг носоз ҳолатга келиб қолган 3,6 километр қисмида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилди. Ушбу жараёнда дастлаб кўчаларнинг белгиланган қисмлари текисланди, тош-шағал қопламасидан асос ётқизилди. Кейинги босқичда эса асфальт-бетон қопламаси ётқизилди. Мазкур жараёнга 13 та махсус техника ҳамда 52 нафар ишчи-ходим жалб этилган. 

Ёғингарчиликлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларига ҳам зарар етиб, айрим қисмлари емирилган, йўл элементлари шикастланган. Хусусан, 1 772,7 миллион сўмлик йўл ҳамда унинг элементларига зиён етган. Бугунги кунда мутасадди корхоналар томонидан ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 122 нафар ишчи ходим ва 20 та махсус техника жалб қилиниб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. 

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси томонидан 4Р-125 «Ғурумсарой қ. — Хонобод қ. — Чодак қ. — Гулистон қ.» автомобиль йўли, 4К-464 «Қўшминор қ. — Чодак қ.» автомобиль йўлида йўл остидан сув иншоотларини тозалаш ишлари бажарилмоқда. 4Р-237А автомобиль йўлининг 12-13 километрлар қисмини тоғ жинсларидан тозалаш жараёни ҳам амалга оширилмоқда. 

Жойларда йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган бу каби амалий ишлар изчил давом этмоқда. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёғингарчиликлар оқибатида йўллар ва кўприкларга жиддий зарар етган…