Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар бандлиги – долзарб масала

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ёшларга иш ўринлари яратишда банк ва молия ташкилотлари ҳамда сиёсий партияларнинг ўрнига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ёшларга иш ўринлари яратишда банк ва молия ташкилотлари ҳамда сиёсий партияларнинг ўрнига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 23 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида ёшларни иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ 2010-2014 йилларда тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 423,2 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилиб, ёш тадбиркорларга 48,2 миллиард сўм кредитлар берилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан 2010 йилдан бери ўтказиб келинаётган «Диплом билан бизнесга» лойиҳаси ёшларнинг тадбиркорликка нисбатан қизиқишини кучайтириш, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишда муҳим ташаббуслардан ҳисобланади.

Ўтган давр мобайнида мазкур лойиҳада иштирок этган 9 минг нафардан ортиқ битирувчининг тадбиркорликка оид билимлари оширилган бўлса, 4 мингга яқин лойиҳа иштирокчиси банклардан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини йўлга қўйган. Тижорат банклари томонидан жами 17 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари жалб қилинган мазкур лойиҳалар натижасида ҳозирга қадар 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари мутахассислари университет битирувчиларига кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва кредит олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, ундан мақсадли фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича батафсил маълумот берди.