Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги ҳамда ҳудудий органларнинг, ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкаларини “YERELEKTRON” ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштирилиши белгиланган.
Бунда жисмоний ва юридик шахслар “YERELEKTRON” ААТга бўш ер участкаларини аукционга қўйиш масаласини кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. Ер участкасини танлаш, материалларни тайёрлаш, келишиш ва хулосаларни олиш 14 та ваколатли органлар томонидан "YERELEKTRON" ААТ орқали амалга оширилади. Ушбу ваколатли органлардан тегишли хулосалар ва рухсат олингандан сўнг, "E-ijro-auksion" савдо майдончасига қўйилиши мумкин.
Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан йил бошидан буён ўтказилган хатлов натижасида "YERELEKTRON" ААТга 3653 та бўш ер участкалари аниқланиб киритилди. Шулардан 644 таси аукцион орқали ғолиб деб топилган. Ғолиблик баённомалари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.
Мафтуна Каримова, ЎзА