Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича янги тизим самара беришни бошлагани таъкидланди. Йил бошидан стажи кам ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги 15 фоизга, оғир авариялар 30 фоизга қисқарди.

Лекин пиёдалар, айниқса ёшларнинг маданияти ва йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги билимларини ошириш – долзарб масала.

Масъул вазирликларга янги ўқув йилигача мактаб ва боғчаларда ҳаракат хавфсизлиги бўйича дастурларни тубдан янгилаш топширилди.

Мактаб ўқувчилари ва маҳалладаги ёшлар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақалари қайта тикланиб, республика ғолибларига Президент совғаси берилади.

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича содда видео ва анимацион контентлар яратилади. Маҳаллада, турли тадбирларда йўл қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари йўлга қўйилади.

Йиғилишда ҳудудлар, соҳа учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил чироқ” мусобақалари қайта тикланиб, республика ғолибларига Президент совғаси берилади