Ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу қутлуғ санага Навоий-кон металлургия комбинати жамоаси ҳам муносиб тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистоннинг олтин сандиғи дея ном олган Навоий кон-металлургия комбинати юртимиз иқтисодий тараққиётида алоҳида ўринга эга. Айни пайтда 60 мингга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган комбинат жамоаси Марказий Қизилқум минтақасида топилган олтин, уран ва нодир металларни ўзлаштириш, энг янги техника ва технологияларга асосланган замонавий корхоналарни фойдаланишга топшириш ҳамда мамлакатимизни иқтисодий ривожлантириш мақсадида меҳнат қилмоқда.

Комбинат юртимиздаги жами саноат маҳсулотининг 10 фоизини ва бюджет даромадининг 18 фоизини таъминлайди.  

Маълумотларга кўра, комбинат олтин ишлаб чиқаришда дунёда 10-ўринда туради. Бутун жаҳон бўйича олтин ишлаб чиқариш кўрсаткичи пасайиб бораётган бир пайтда НКМКда 2026 йилга бориб олтин ишлаб чиқаришни 30 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Давлатимиз томонидан Навоий кон-металлургия комбинатини ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2020 йилда юртимизда пандемия туфайли карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ишнинг манзилли ташкил этилиши боис 7-гидрометаллургия заводида тўртта тегирмон блоки, 2-гидрометаллургия заводида 29 ва 30-тегирмон блоклари, 5-гидрометаллургия заводининг биринчи навбати, Тахиатош металл конструкциялар ва ностандарт жиҳозлар ишлаб чиқариш заводида металларни рухлаш участкаси, Навоий машинасозлик заводида қолиплаш участкаси, 2-гидрометаллургия заводида ўлчовли қуймалар ишлаб чиқариш участкаси муддатидан олдин фойдаланишга топширилди. Шунингдек, “Мурунтов” конини ўзлаштиришнинг V-навбати бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Бугунги импортнинг ўрни ошиб бораётган бир пайтда тизимда маҳаллийлаштириш дастурига асосан маҳсулот ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Биргина 2020 йилда 138 та лойиҳа бўйича 352,3 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда 154 та лойиҳа бўйича 432,9 миллиард сўмлик маҳсулот, шу жумладан, 71 та янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Шунингдек, 2020 йилда комбинатда тармоқлараро кооперация доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3,5 триллион сўмлик маҳсулот харид қилинди.  

Жорий йилнинг 22-24 апрел кунлари Навоий машинасозлик заводида бўлиб ўтган Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркасида комбинат томонидан қиймати 225,7 миллиард сўм бўлган 117 та шартнома имзоланди. Шунингдек, харид қилиш бўйича 42 та, сотиш бўйича эса 6 та меморандум тузилди.

Дарвоқе, қаердаки иш тўғри ташкил этилса, соҳада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар меҳнати қадрланса, ишлаб чиқариш қуввати ишиб, кўзланган натижаларга эришилади. Ўтган йили 49,2 триллион сўмлик маҳсулот, шунингдек, 300 миллион АҚШ долларлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Биргина жорий йилнинг 4 ойи мобайнида ишлаб чиқариш ҳажми 16,9 триллион сўмни ташкил этиб, белгиланган режа 102,5 фоизга бажарилди. Олтин ишлаб чиқариш режаси 102,7 фоизга, кумуш ишлаб чиқариш режаси 100,1 фоизга, уран ишлаб чиқариш режаси 100 фоизга, экспорт режаси 116,1 фоизга уддаланди. Инвестиция дастури бўйича 157,4 миллион АҚШ долларлик капитал қуйилмалар ўзлаштирилиб, режа 101,3 фоизга адо этилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 127 та лойиҳа бўйича 149,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 125 фоизга таъминланди.

Эришилаётган барча ютуқларда комбинат ишчи-ходимларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Уларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш мақсадида 2020 йилда “Ауминзо-Амантой” кон майдонида 1,5 минг кишилик Ишчилар шаҳарчаси, “Довгизтов” кони ишчи-хизматчилари учун иккита ётоқхона, 5-кон бошқармаси “Жингельди” майдонида 120 ўринли ишчилар маскани барпо этилди.

Бугунги кунда комбинат тизимидаги барча корхоналарда улкан яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Уларнинг барчаси юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилаётганлиги билан аҳамиятлидир.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яратилган шароит аъло натижани таъминлайди