«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига қарашли Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғи “UNG Petro корхонаси юқори сифатли мотор мойларини, антифриз ва автомобиллар учун бошқа керак бўлувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Акциядорлик жамияти бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси ва топшириғига биноан ушбу корхона фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда истеъмолчиларга хизмат қилиш турини кенгайтиришга қаратилган бу каби янгиликлар тармоқ равнақида муҳим аҳамиятга эга.

Корхона раҳбари Мирзоҳид Мусаевнинг маълум қилишича, хориждан импорт қилинган, хусусан, Германия, Хитой ва бошқа давлатлардан импорт қилинган присадкаларни қўшиш орқали европа стандартларига жавоб берувчи мотор мойлари тайёрланмоқда.

“UNG Petro” корхонаси антифриз маҳсулотини ҳам сотувга чиқармоқда. Ушбу маҳсулотлар асосан Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида ва улар ҳудудида жойлашган мотор мойларини алмаштириш шохобчалари орқали жорий йилнинг 9 июнь санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.

“UNG Petro” корхонасининг АЁҚШларида сотилаётган бу маҳсулот турлари ва уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида маълумот олиш учун @UNG_Petro_Bot телеграмм каналига уланиш мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЯНГИЛИК: UNG Petro” корхонаси мотор мойлари ва антифриз ишлаб чиқаришни йўлга қўйди