Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Янги Ўзбекистон Конституцияси: амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, сиёсий партия фракциялари раҳбарлари, депутатлар, сенаторлар, Конституциявий суд судьялари, Парламент тадқиқотлари институти, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олимлар, профессор-ўқитувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияни Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов кириш сўзи билан очар экан, 2023 йил 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ овози орқали қабул қилинганини ҳамда тўғридан-тўғри амалга киритилган биринчи ҳужжат бўлганини қайд этди:

– Бош қомусимиз миллий давлатчилик тараққиётининг ҳозирги босқичида жамият ва давлатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб, Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларини рўёбга чиқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб берди. Янги таҳрирдаги Конституция билан Ўзбекистонда янги ижтимоий-сиёсий муҳит шаклланди, давлат ўзига улкан ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларни олди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмлари жорий этилди, давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг самарали янги модели жорий қилинди, – деди Спикер.

Илмий-амалий конференцияда Спикер ўринбосари А.Саидов, Парламент тадқиқотлари институти директори А.Тошпўлатов, Қонунчилик палатаси қўмита раиси Ж.Ширинов, Конституциявий суд судьяси А.Раҳмонов, сенатор Э.Гадоев ҳамда бир қатор институтлар вакиллари ва фракциялар раҳбарлари Бош қомусимизда ўз аксини топган қатор янгиликлар, ушбу бош ҳужжатни ҳаётга изчил татбиқ этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Қайд этилганидек, Президентимиз фармони асосида янгиланган Конституцияни амалга ошириш бўйича Давлат комиссияси ҳамда 5 та экспертлик кенгашлари тузилди. Олий Мажлис палаталари томонидан 38 та банддан иборат Конституция моҳиятини тушунтириш бўйича комплекс дастур қабул қилинди. «Янги Ўзбекистон Конституцияси» ягона миллий портали – «konstitutsiya.gov.uz» ва унинг мобил иловаси ишга туширилди.

Маърузачилар томонидан таъкидландики, Олий Мажлис томонидан 100 га яқин қонунларни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича дастур тасдиқланди. Судлар томонидан конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри ва бир хилда қўллаш бўйича Олий суд Пленуми қарори қабул қилинди. Ўтган бир йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан Конституцияни тўғридан-тўғри қўллаб, чиқарилган суд қарорлари 749 тани ташкил этган.

Конференцияда қайд этилганидек, ўтган даврда миллий қонунчилик базасини ташкил этувчи 30 мингдан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ҳуқуқий таъсир чораларини мутаносиблик принципига мослаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши кўзда тутилди.

Тадбирда айтиб ўтилганидек, конституциявий ислоҳотлар парламент фаолиятини ҳам тубдан ўзгартирди. Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари кенгайди. Парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчилик таклифларини илгари суриш тартиби, қонунларни қабул қилиш жараёни такомиллашди. Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг янги тартиби ишлаб чиқилди.

Илмий-амалий конференцияда янгиланган Конституция бўйича шарҳлар тайёрланаётгани айтилди. Бу жараёнга нафақат юрист ва сиёсатчилар, балки барча соҳа вакилларини жалб этиш зарурлиги қайд этилди.  

Тадбирда янгиланган Конституцияни изчил амалга ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинар экан, унинг қоидалари кундалик ҳаётимизда, фаолиятимизда акс этиши лозимлиги алоҳида эътироф этилди. Конференция сўнггида Конституцияни амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар устидан парламент назоратини янада кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланган Конституция: амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар кўлами қандай?