Амалдаги Конституциямиз мустақил давлатни шакллантиришда, дунёга тан олдиришда тарихий миссияни бажарди. Энди давлатни эмас, инсонни, унинг ҳуқуқлари кафолатини олий мақсадга кўтаришимиз керак.

Янгиланаётган Конституция лойиҳасидаги янги нормалар “инсон-жамият-давлат” концепциясига амал қилинган ҳолда ишлаб чиқилган. Энди давлатнинг олий мақсади инсонни, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўляпти.  

Халқ демократик партиясининг асосий ғоялари ҳам инсон ҳимояси, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглиги билан боғлиқдир. Шунинг учун партиямиз Конституцияга таклифлар беришга катта масъулият билан ёндашди. Чунки партиянинг 30 йилдан зиёд тарихида бундай очиқ имконият бўлмаган.  

Яна бир масалани алоҳида айтиш керакки, партиямиз электорати манфаатлари ишончли ҳимоя қилина бошланди. Ҳукумат фуқаролар олдидаги асосий мажбуриятларига жиддий эътибор қарата бошлади. Масалан, камбағаллик энг оғир муаммомиз эди. Илгари ҳатто “камбағал” деган сўзни ишлатиш мумкин эмас эди. Камбағаллик бўйича мезон ҳам, механизм ҳам йўқ эди. Кейинги йиллардаги халқ билан мулоқот, кучли ижтимоий сиёсат кўп йиллик муаммоларни ҳал қилмоқда.    

Партиямиз ғоялари Бош қомусимизда акс этишидек тарихий имкониятдан фойдаландик. Асосий таклифларимиз ўз ифодасини топмоқда, энди улар қўллаб-қувватланиши учун интиламиз. Хусусан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб яшаш эҳтиёжига мос бўлиши кафолатланяпти. Одамлар буни жуда узоқ кутди.  

Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги назарда тутиляпти. Фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш мажбурияти давлатга юкланяпти. Белгиланган тартибда бепул тиббий хизмат ҳам кафолатланяпти. Яъни, давлатнинг фуқаролар олдидаги, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш борасидаги масъулияти бир неча борабар ортяпти.  

Айни пайтда шунга мос равишда давлатнинг парламент, ҳокимликларнинг халқ депутатлари Кенгашлари олдидаги ҳисобдорлиги, масъулияти ҳам кучаймоқда. Ҳукуматнинг парламент олдида масъуллиги унинг дастлабки шаклланиш жараёнидан бошланиши белгиланаётгани муҳим сиёсий аҳамиятга эга. 

Маълумки, амалдаги Конституциянинг 98-моддасига кўра, Бош вазир номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши керак. Яъни, Бош вазир номзодини кўрсатиш жараёнида бошқа сиёсий партиялар иштироки чекланган.  

Янгиланаётган Конституцияда эса Бош вазир номзодини кўрсатиш жараёнида барча сиёсий партия фракцияларининг тенг иштироки таъминланмоқда ва шу орқали қоидалар янада демократлаштирилмоқда. Бу каби амалиёт хорижий мамлакатларда ҳам кенг қўлланилади. Ушбу янги конституциявий норма ҳар бир сиёсий партиянинг ҳукуматни шакллантириш жараёнида бевосита иштирок этиш имкониятини кафолатлайди. Ҳар бир сиёсий партия ўз сайловолди дастуридаги энг муҳим вазифаларни Ҳукумат дастурига киритган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқидан фойдалана олади.  

Ҳокимларнинг депутатларга бошчилик қилиш институти босқичма-босқич бекор қилиниши, бу борада илғор демократик тартибга ўтилиши давлатчилигимизни замонавийлаштиради. Ҳокимликларни демократик тийиб туриш механизми жорий этилиши айни вақтда халқ депутатлари Кенгашларига сайланадиган минглаб депутатларнинг имконият ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имконини ҳам яратади. Депутатларнинг фаоллигига салбий таъсир кўрсатаётган асосий муаммо ҳал этилади. Шу тарзда ҳудудларда демократик маданият ривожланади.  

Асосий қомусимиз одамларимизга куч берадиган, кайфиятини кўтарадиган қомус бўлаяпти, деб ишонч билан айта оламиз. Учрашувларда кўпни кўрган кишилар яна бир муҳим фикрни алоҳида таъкидлаяпти.

Бугун дунё нотинчлиги, аввалгидан анча мураккаблашгани айтиляпти. Ҳар қадамда тўқнашув, келишмовчилик. Булардан энг кўп одамлар, аёллар, болалар азият чекяпти. Айрим давлатлар фуқаролар олдидаги тинчликни асраш бўйича бурчини бажара олмаяпти.  

Шундай қийин паллада юртимизда тинчлик ҳукмронлигига шукрона келтиришяпти.  

Учрашув ва мулоқотларда жамоатчилик вакиллари янгиланаётган Конституция тинчлигимиз кафолатини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган муҳим хулосаларни ҳам билдиришяпти. Яъни, халқимиз Конституциявий қонун лойиҳасини ҳаёт билан, кундалик турмуш билан боғлаб таҳлил қиляпти.    

Тинчликни асрашда халқимизнинг бирдамлиги ҳам муҳим. Умуман, ижтимоий бирдамлик бизнинг қонимизга сингиб кетган. Шуларни ҳисобга олсак, Конституциямизга биринчи марта “ижтимоий бирдамлик” тамойили киритилаётгани ҳам тарихий аҳамиятга эга.  

Улуғбек Иноятов,  

Ўзбекистон Халқ демократик партияси  

марказий кенгаши раиси

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституция: Депутатларнинг фаоллигини чеклаб келаётган асосий муаммо ҳал этилади