Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат
Қашқадарёда “Ёшлар туризм ҳафталиги” доирасида “Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” тадбири ўтказилиб, ёшларнинг вилоят туристик масканлари бўйлаб саёҳатлари амалга оширилмоқда.
Навбатдаги ана шундай тадбирда, кам таъминланган оила фарзандлари, мактаб ўқувчилари Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғи, “Қатағон қурбонлари хотира музейи”, “Хўжаи Жарроҳ” зиёратгоҳларида бўлиб, вилоятнинг тарихи, этнографияси, урф-одатларини акс эттирувчи экспонатлар билан танишди.
[gallery-10198]
Шунингдек, ёш саёҳатчилар вилоят мусиқали драма театрида намойиш этилаётган Янги йил байрамини томоша қилиб, маънавий ҳордиқ олишди.
Шу кунгача 500 дан зиёд ёшлар учун вилоятнинг йирик зиёратгоҳлари, маданий мерос объектлари ва диққатга сазовор масканларига саёҳатлар ташкил этилди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА