Янги Тошкентда муҳташам Рақс саройи барпо этилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Ашула ва рақс ансамблларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-сентябрдан бошлаб улардаги барча ходимларнинг иш ҳақи 2 карра оширилади.
Рақс усталарига пенсия учун талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилиб, қолган 5 йилини балетмейстер, репетитор ва педагог сифатида давом эттиришига рухсат берилади.
Президентимиз Янги Тошкентда қурилиши бошланган Мақом маркази ёнида замонавий ва муҳташам Рақс саройини барпо этишни таклиф қилди.
Мутасаддиларга рақс санъатини ривожлантириш бўйича катта дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Композитор ва бастакорлар фаолиятини молиялаштириш, уларни моддий рағбатлантириш тизими ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши қайд этилди.
Ҳар йили уларга опера, симфония каби мумтоз ва замонавий жанрлар бўйича камида 20 та янги асар яратиш учун давлат буюртмаси бериб борилади.
Аэропорт, вокзал, метро, парк, йирик савдо-сервис объектлари, кафе ва ресторанларда миллий куй ва қўшиқларимиз доим янграб туриши кераклиги таъкидланди.
ЎзА