Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ажратиб олинган 19 720,9 гектар ер майдонида Янги Тошкент шаҳри қад кўтаради.

Лойиҳани тезкор ва сифатли ишлаб чиқиш мақсадида "Meinhardt Pte. Ltd" (Сингапур), "Foster and partners" (Буюк британия) ва "ОМА" (Голландия) компаниялари жалб этилиб, амалий ишлар бошлаб юборилган.

Қарорга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 сентябригача "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" ташкил этилади. 

Дирекция чет мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида етакчи хорижий ва маҳаллий лойиҳа ташкилотлари иштирокида Янги Тошкент шаҳри ҳудудини ривожлантириш режаларини (мастер режа), тармоқ режалари ва манзилли дастурларини ишлаб чиқади.

Шунингдек, Дирекция зиммасига: 

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, танлаш, улар билан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда битимлар тузиш ва ижросини назорат қилиш; 

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида техник шартларга амал қилиш тўғрисида битимлар тузиш ва ижроси устидан мониторинг олиб бориш;

ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш; 

замонавий уй-жойлар қуриш ишларига катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилиш, уларга замонавий услублар, энергия тежамкор технологиялар ва қурилиш материалларини қўллаш юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериш; 

барпо этиладиган муҳандислик- коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларидан ягона оператор сифатида фойдаланиш ва истеъмолчилар билан хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш; 

қурилишга салоҳиятли инвесторлар, жумладан, хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, интернет тармоғида тақдимот тадбирларини ва кенг реклама кампаниясини ташкил этиб бориш вазифаси ҳам юклатилган.  

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2027 йил 1 январга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Тошкент шаҳри бунёд этилади